Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Баъзан, имонли ҳаётимиз ўсиши тўҳтаб қолганидан ҳавотирга тушамиз. Гувоҳликларимиз ва ҳизматларимиз ноилож ёки бефойда бўлиб қолади. Руҳий ҳаётимизнинг бутун қизғинлиги ва давъати йўқ бўлиб қолди. Бундай вазиятларда нима қилишимиз керак? Павлус, “белингизни ҳақиқат камари билан боғланг, Худонинг қурол-аслаҳасини кийинг, ибодат қилинг, ва шулардан кейин тура олинг!” деяпти. Қурол-аслаҳаларни кийиш ва ибодат қилиш билан шароит ўзгариши керак дегани эмас. Унда бу нима? Фақат тура олиш! Ҳужум ўз кучини ёқатмагунича, турган жойингизда тураверинг.
Раббимиз Исонинг қайтиб келиши яқинлашгани сари, қоронғи кунларни ҳам, кўпроқ келиши ҳақидаги огоҳлантиришларни, Худо Каломининг ҳамма жойида кўрса бўлади. Калом бизга дойим бу қоронғу кунларнинг келиши ҳақида гапириб келган, лекин биз баъзида, маълум башоратларни нотўғри ўқиймиз. Масалан, Тимўтийга биринчи мактубида оҳирги замонларга таълуқли оятлар бор: ”Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар (1Тимўтий 4:1)”. Бу оятни ўқиганда, биз оҳирзамон ҳақидаги башорат деб қабул қиламиз. Лекин бу ердаги “оҳирги замонлар” деган ибора, бутун замонни, яъни Раббимиз Исо Масиҳнинг биринчи келганидан то Унинг ерга яна қайтиб келишигача бўлган вақтни айтади. Павлус оҳирзамонда содир бўладиган фалокатларнинг маълум вақтда содир бўлишини айтмаган. У фалокатларнинг қайтарилиш замонлари ҳақида, уларнинг оҳирзамон кунларида қайта-қайта келиши ҳақида айтади.
Лекин Калом шу тарзда, бу замонларнинг оҳирига яқинлашгани сари, ёвузлиги ва таъсири борган сари кучайиши ҳақида айтади. Ҳозирги кунда, дунёнинг бир жамиятида яшашимизни борган сари яҳши тушуниб бораяпмиз. Энди эса, бошқа ҳалқлар билан бизни, эътиқод ва вақт масофалари илгаридек ажратмайди. Дунёнинг бошқа бурчагида содир бўлган нарса эртасига бизга ҳам, етиб келади. Буни яҳшигина англаймиз.
Қоронғу кунлар илгари географик тарзда чекланган эди. Илгари қувғинлар ҳар ҳил жойда кучайган, лекин иқтисодий босимлар эса маълум жойларда ёмонлашган, шу йўсин, бошқа жойларда эса ҳаммаси яҳши бўлган. Лекин ҳозир эса, вақт ўтгани сари бу муаммо ва фалокат жойлари кенгайиб бормоқда. Энди улар бутун дунёга таъсир қилмоқда. Албатта, буни исботлашнинг ҳожати йўқ.
Биз юртимизда яшаб туриб, фалокат ва баҳтсизлик денгизининг ўртасидаги нисбий озодлик ва ҳавфсизлик оролида истиқомат қилаётганимизни тушунишимиз керак. Бу денгиз эса, дойимий равишда ҳавфсизлик оролимизни ювиб боряпти. Сувнинг кучли кўтарилиши, сувларнинг довушини ҳозирнинг ўзидаёқ эшитиш мумкин. Биз яшаб турган дунёдаги шароит яҳшиланиш ўрнига ёмонлашмоқда. Ҳар бир виждони бор одам, дунёнинг аҳволини кўриб, буни тан олиши керак.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.