2:34

Муваффақиятли тадбиркорнинг 5 сири

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Сизда муваффақиятли тадбиркор белгилари борми? Қуйида келтирилган бир неча асосий принциплар бу саволга жавоб беришга ёрдам беради, шунингдек, улар бу соҳада улкан зафарларга эришишни истаган ва самарали бизнес-режа тузмоқчи бўлганларга ҳам асқотади.

Энг аввало, бошқа ҳар қандай соҳада бўлгани каби муайан билимларга эга бўлиш лозим. Соҳа учун керакли бўлган курс ва тренингларда ўқишга ҳаракат қилинг. Бироқ ҳақиқий муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган хусусиятларга эга бўлиш даркор.

Биринчиси, бу эҳтирос ва иштиёқ.

Бу хусусиятлар жуда муҳим. Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти — бизнес-режани тузишдан тортиб, уни амалга ошириш ва лойиҳа тараққиёти ижобий натижаси унга боғлиқ бўлади.

Иккинчиси, бу таваккалчиликка тайёр бўлиш.

Муваффақиятли ишбилармон кишини таваккалчилик нуқтаи-назаридан олиб қараганда бошқалардан ажратиб турадиган нарса нима? Вақт ва пулни олдиндан натижаси 100 фоиз маълум бўлмаган нарсаларга тикиб, муваффақиятсизликка учраганида воситалар захираси ва “Б режа”га эга бўлади.

Учинчиси, бу ўзига ишониш, меҳнатсеварлик, интизом ва мақсад сари олға интилиш

Бажараётган фаолиятингиздан завқ олишингиз даркор. Баъзида эса қайсарлик ҳам асқотади.

Тўртинчиси, бу мослашувчанлик ва эгилувчанлик.

Бозор талаблари жуда тезлик билан ўзгаради. Муваффақиятли ишбилармонлар ҳар қандай талаб, оптималллаштириш ва янги кашфиётларга тайёр турадилар. Бу эса маҳсулот ва хизматларга талабни ошириш ва мижозлар эҳтиёжларини қондириш имконини беради.

Бешинчиси, бу маблағни бошқара олиш қобилияти.

Иш рентабел бўлгунига қадар бироз вақт талаб этилади. Ўша пайтгача ҳаражатларни ўта қаттиққўллик билан чегаралай билиш ва қўйилмаларни ақл билан ишлата олиш лозим. Тажрибали тадбиркорлар бу мажбурий талабни жуда яхши тушунадилар ва ҳозирги ва келажакни молиявий мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда маблағни бошқариш режасини тузадилар. Дастлабки пайтларда кўпроқ яратишга ҳаракат қилиш жуда яхши қадам. Ҳақиқатда эса бизнес-режани қадамма-қадам ривожлантириб бориш талаб этилади. Ахир айтишадику, секин юрсанг, манзилингга етасан деб. Ана шунақа. Ҳар бир соҳада бўлгани каби тадбиркорлик фаолиятида ҳам эгалланиши лозим бўлган билимлар доираси мавжуд. Уларни билиб қўйсак, фойдадан ҳоли бўлмайди. Азизлар, бордию сизда ҳам кичик бизнесга оид қизиқарли маълумотлар бўлса, уларни dilkashradio.com сайтимиздаги боғланиш бўлимидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Кичик бизнесингизни Худойим баракаласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top