Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўтган сафар Худованд Хўшея пайғамбарнинг ҳаётини Исроил халқининг ҳаётига ўхшаш қилиб яратгани ҳақида сухбатлашган эдик. Исроил халқи Худога бевафолик қилиб, худди фоҳишадай бошқа худоларга югурди. Уларнинг бу қилиғини ўзларига кўрсатиш учун, Хўшея пайғамбарни танлаб, уни фоҳиша аёлга уйланишини айтди. Пайғамбар Худо айтганидай қилди. “Хўшеянинг оиласи у Исроил юртида ваъз қилган хабарнинг жонли сурати эди. Худо халқи Исроилнинг бевафолигини намоён қилмоқчи бўлиб, Хўшеяга: “Фоҳиша аёлга уйлан”, — деб амр қилган. Хўшея фоҳиша аёлдан уч фарзанд кўрди. Хўшеянинг фарзандларига Худо Исроил халқининг жазоланишини эслатиб турадиган исмларни қўйди. Худо Хўшеяга: “Бевафо хотинингни севгин”, — деб амр қилганди, чунки бу севги Худонинг бевафо Исроил халқига бўлган абадий севгисининг тимсоли эди.” Худо худди Хўшея фоҳиша аёлини севгандай, бевафо Исроил ва Яҳудо халқини севишда давом этарди.
Narrator 2 Уларнинг кўзларини очиш учун Хўшеяни яққол жонли мисол қилиб кўрсатди, турли жазоларни юборди, аммо халқ Худога юз буришга шошилмади. “Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Йизрил қўй. Чунки кўп ўтмай Мен Ёҳу хонадонини Йизрил
водийсида қон тўккани учун жазолайман. Исроил шоҳлигини йўқ қиламан. Ўша куни Мен Йизрил водийсида Исроилнинг камону ўқларини синдираман.” Худованд айтдими, демак шундай бўлади. Худо айтган жазосини берган бўлиши аниқ. Аммо қизиғи шундаки, Исроил халқи ҳар қандай жазоларга қарамай, Худонинг режасини англаб етмади. Кейин эса Каломда ёзилишича: “Гўмера яна ҳомиладор бўлиб, қиз туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Қизингнинг исмини Лўрухамо, яъни ‘Раҳмдан бебаҳра’, деб қўй. Чунки бундан буён Мен Исроил хонадонига раҳм қилмайман, уларни кечирмайман.” Азобли. Худонинг раҳмидан бебаҳра бўлиш жуда азобли.
Narrator 1 Бундай яшаш асло чидаб бўладиган эмас. Аммо Исроил халқининг кўзлари шунчалик кўр эканки, Худовандга қайтиш кераклигини, Худонинг Исроил ва Яҳудо халқлари билан Худо даъволарини тушунишмади, Худо уларни аҳдни бузишда айблади, улар қилган гуноҳлари учун жазосини тортишарди. Худо улардан шунчалик жаҳли чиққан эканки, шундай деди: “Гўмера қизини кўкракдан чиқаргач, яна ҳомиладор бўлиб, ўғил туғди. Эгамиз Хўшеяга деди: “Ўғлингнинг исмини Лўами, яъни ‘Халқим эмас’, деб қўй. Чунки Исроил халқи энди Менинг халқим эмас, Мен эса уларнинг Худоси эмасман.” Худодан маҳрум бўлиб қолиш жуда қўрқинчли. Аммо Худонинг садоқати ва муҳаббатининг чек-чегараси йўқ. Худога шукурки, Худованд ўзгармас ва беҳад севадиган Худо. Айнан Унинг шу ҳислати, биз гуноҳкорларга умид беради. Шунинг учун уларнинг гуноҳларига қарамай, Худо Ўз халқини севганди.
Narrator 2 Шунинг учун Худо уларни кечириб, уларга барака беришини ваъда қилди. Худонинг бу ваъдаси Исроил халқи вафодор бўлишни ўргангандан кейин амалга ошади. Худованд Ўзининг ўзгармас табиати билан халққа яна бир имконият бериб шундай деди: “Аммо шундай вақтлар келадики, Исроил халқи денгиздаги қум каби бўлади, уларни на санаб, на ўлчаб бўлади. Уларга: ‘Халқим эмас’, деб айтилган бўлса, келажакда улар: ‘Барҳаёт Худонинг болалари’, деб аталади. Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг куни улуғ бир кун бўлади.” Демак, уларнинг умиди бор эди. Худованд уларни “барҳаёт Худонинг болалари”, деб аташни истади. Уларни Ўз марҳамати ва инояти билан шу даражага етказмоқчи эди. Уларни шу даражага ҳам етказди. Худога шукур, биз ҳам шу даражага етдик.