3:22

Худонинг хизматкорлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз қалбимизга Муқаддас Руҳни қабул қилганимиз заҳоти Худонинг фарзандлари ва Унинг хизматига шай турган хизматкорларига айланганмиз. У бизга Янги Аҳднинг хизматкорлари бўлишдай қобилиятни берди. Бу хизмат эса Қонун ҳарфи асосида эмас, Илоҳий Руҳ асосида содир бўлмоқда. Ҳарф ўлдиради, Руҳ эса ҳаёт бағишлайди. (2Кор. 3:4-6) Барчамиз Эски Аҳдга асосан дунёга келамиз, Эски Аҳд эса ўз ўрнида Янги Аҳддан фарқланади ва бу фарқни айнан Масиҳий бўлганимизда билишимиз мумкин. Лекин, Масиҳийга айланиш дегани автоматик равишда Янги Аҳдга асосланиб йўл тутиш дегани эмас. Айнан шунинг сабаби билан, ҳозирда кўпгина Масиҳийларнинг чалкашиб кетганини, имонсизлардан фарқли ўлароқ ҳавотирда эканларини кўзатишингиз мумкин. Улар Масиҳийга айланганларига қарамасдан, Масиҳий бўлишнинг қадриятини ўрганишмаган.

Narrator 2 Раббимиз Исо Масиҳда мужассам бўлган Янги Аҳд орқали амал қилишни ва ҳаёт кечиришни ўрганмаганлар. Улар ҳалигача кўпроқ Эски Аҳдга таянган ҳолда иш тутишмоқда. Айнан шу сабаб билан уларнинг ҳаётлари чалкаш бўлиб қолган. Хўш, “Эски Аҳд” деганда мен нимани назарда тутяпман? Павлус Эски Аҳдни Мусо қонунлари билан боғлаган. У бу ҳақда “Тош устига ёзилган ҳарф ўлдиради (2 Кор. 3:6)” демоқда ва ҳоказо. Нима учун Павлус Мусо Қонунини бу билан боғламоқда? Бунинг сабаби эса, Қонунинг бизга берилиши орқали инсонларнинг ҳаёти Одам-атодан васият қилиниб олинганини кўрсатиш эди, бу қонун қоидалар аслида одамни ҳалос этмайди ва гунохкор табиятга эга эканимизни намойиш этади ҳолос. Қонун айнан шуни очиқ-ойдин қилади, бошқа ҳеч нарса қилмайди. Қонун биздан барча қонунларга итоат қилишимизни талаб этади, оҳиратда эса, буни уддасидан чиқа ололмаслигимизга амин бўламиз ҳолос.

Narrator 1 Бу дунёда ҳеч ким қанча ҳаракат қилмасин ушбу ўнта қонунга итоат қилиб яшай олмаган. Агар бундан шубҳалансангиз, барча кучингизни ва имкониятингизни ишлатган ҳолда Ўнта Амрга асосан йигирма тўрт соат яшаб кўринг. Ушбу йигирма тўрт соатнинг биринчи ўн беш дақиқасидаёқ амрнинг қайсидурини бузишингизга кафолат бераман. Агар ҳеч бирини бузмасангиз ҳам, оҳиргисини бузасиз. У ҳам бўлса ўзганинг нарсасини ҳавас қилишдир. Бу Қонундир! Бу бизга Одам-атонинг гуноҳкор табиятига эга эканимизни кўрсатиш учун берилгандир. Қонун бошқа нарсага қодир эмас. Янги Аҳдни эса Павлус қуйидаги сўзлар билан ифодалайди: Биздан бирон нарса келмайди, аксинча, ҳамма нарса Худодан келади: Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз. Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир(ҳамма нарса Худодандир) (2Кор. 3:5)

Narrator 2 Агар буни чиндан ҳам истасак, айнан Худо бизларда ишлаб, шундай ажойиб ҳаётга эга бўлишимизга сабабчи бўлади. Агар бу Янги Аҳд бўладиган бўлса, унда Эски Аҳд ҳақида нима ўйлайсиз? “Ҳамма нарса биздан келади; Худодан бирон нарса келмайди”. Масиҳийлик ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқасида ушбу Аҳдларнинг бирига мурожаат қиласиз. Лекин бир вақтнинг ўзидаёқ уларнинг иккаласига асослана олмайсиз. Раббимиз Исо Масиҳ шундай деган, “Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди.(Матто 6:24)” Сиз буларнинг иккаласига содиқ бўла олмайсиз. Уларнинг иккаласига таяна олмайсиз. Яшаш учун қулай вақт айнан ҳозирнинг ўзидир. Чунки сиз айни шу вақтда яшаяпсиз, келажак ҳали келмаган, ўтмиш эса аллақачон ўтиб кетган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top