MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сиз имонли бўлдингиз ва энди қандай яшашни биласиз. Худованд Каломи орқали сизга қандай яшашни ўргатади. Сиз энди аввалгидек ўз кучингиз билан, яъни янги ахддагидек яшамаслигингиз керак. 2 Коринфликларга мактубининг 2:14-17 оятларида айтиб ўтилган ҳаётни ифода этади. Эски Аҳд эса Павлуснинг Галатияликларга мактубдаги “тана ишларини” ифода этади. Эски Аҳд — амалдаги танадир. Бу билан Эски Аҳд аниқ ва осонлик билан кўзга кўринадиган ишларни келиб чиқаради, яъни “фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашкғазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар (Гал. 5:19-21)”. Бу эса ўз ўрнида Павлус бошидан кечирган курашишларни ифода этади. Буни Римликларга мактубининг еттинчи бобида кўрсак бўлади.

Narrator 2 “Мен нимани хоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан” (Рим. 7:15). Сизда ҳам ҳеч шундай бўлганми? Сиз ҳам иштиёқли ёш масиҳийни ёки ёши катта масиҳийнинг чорасиз ҳаракатлар билан Худо учун бирон иш қилишини ва оҳиратда афсусланиб мағлубиятга учраб, ҳатто ҳизматига якун солиш истагига эга бўлганларни ҳеч кўрганмисиз? Балки шундай ҳам бўлиши мумкиндир. Бу ерда аслида бир умид бор. Исо, “Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир (Матто 5:3)”. Нима учун? “Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир”. Худо сизга бирон нарса бериши мумкин. Агар ўз манбангизнинг таги кўриниб қолган бўлса, унда Худо сизга Ўзиникидан беради. Шунинг учун ҳам, Эски Аҳд “Худодан ҳеч нарса келмайди, ҳаммаси ўзимдан келади” дейди, лекин Янги Аҳд эса, “Ҳаммаси Худодан келади, мендан ҳеч нарса келмайди” деб айтади.

Narrator 1 Ҳаётингизнинг қанча қисми Эски Аҳдга асосланганини билиш учун ўзингизга назар ташласангиз кифоя. Ичингиздаги қобилиятларингизга ишониб омадни кутасиз. Улар ҳар ҳил бўлиши мумкин, масалан, насл-насабингиз, маълумотингиз, шаҳсиятингиз, гўзаллигингиз ва шунга ўхшаган нарсалар. Ҳаётга бундай муносабат сизни дунёвий нарсаларга қаратади ва уларга умид боғлаб, “Бу қўлимдан келади, барча керак бўлган нарсалар менда бор” дейсиз. Ушбу манманликни моҳирлик билан яшириш йўлларини ўрганиб олганмиз. Биз кўпинча, ”Аслида бу ишни қилиш учун ҳеч қандай таёргарлик дарсини ўтмаганман лекин шунга қарамасдан бир оз тажрибага эгаман. Қўлимдан келганича ҳаракат қиламан” деймиз. Шу йўсин моҳирлик билан одамларга, ”Бу ишни қилиш учун менда керакли ҳамма нарса бор” деймиз. Ёки бўлмаса, бизга бирон бир иш билан мурожаат қилинганда талабларга, муаммога ва вазиятга қараб, “Йўқ, бу иш қўлимдан келмайди.

Narrator 2 Худо одамларга инъомлар берганида мен эшикнинг ташқарисида қолганман ва шунинг сабаби билан бу иш қўлимдан келмайди”, деймиз. Хўш, бундай деганингизда сиз диққат эътиборингизни кимга қаратасиз? Албатта ўзингизга. Сиз ўзингизнинг кучсизлигингизга ишонасиз-у, лекин аслида диққат эътиборингиз ўша шаҳсда, яъни ўзингизда бўлади. Демак, ўз-ўзингизга ҳам ташқи дунёга ҳам диққат эътиборни қаратиш нотўғридир. Ўз ички дунёсига диққат эътиборини қаратадиган кўпчилигимиз ташқи дунёга муҳаббат боғлаганларга ҳавас қиламиз, уларга ўҳшашни орзу қиламиз. Агар шундай қилсак, унда биз экстремалликка йўлиқамиз, бу ҳам яҳши эмас. Қилишимиз мумкин бўлган иш эса, ўзлигимизга ишонишдан чиқиб кетиб, Худонинг амал қилишига ишонч ҳосил қилишимиздир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top