Narrator 1 Ассалому алайкум, ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз бахтли бўлишда баъзи нарсаларга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида эслатиб ўтган эдик. Бугун аввалги суҳбатимизда берилган маълумотларни қисқагина айтиб ўтиш баробарида, яна қандай амаллар инсонни бахтли қила олиши ҳақида суҳбатлашамиз. Гарвард университети олимлари ўтказган тадқиқотларга кўра, инсон бахтли бўлиши учун пул ёки саломатлик эмас, аксинча, меҳр-муҳаббатли муносабат керак экан. Биринчи ўринда, Худо билан тинчлик муносабати. Иккинчиси, инсоннинг ўзи билан муносабати. Агар инсон ўзини Худо яратганидай ва қабул қилганидай борлигича қабул қилолса ва ўтмишдаги хатолари учун кечира олса бахтли бўлади. Инсон ўзи билан муносабатда бахтли бўлиши учун, бу муносабатнинг икки томони яхши ривожланиши керак. Энг аввало руҳий ҳаётга диққат қилиш керак.
Narrator 2 Жисмоний танамиз руҳий озуқага мунтож бўлганидек, руҳимиз ҳам озуқага ва парваришга муҳтож. Биламизки, Худонинг Каломи инсон руҳи учун энг яхши озуқа. Каломда шундай ёзилган: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўзи билан яшайди.” Ҳар куни Худо билан муносабатда руҳан озуқа олаётганимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак. Қанчадан бери имонлисиз? Ҳозирча нима билан озиқланяпсиз? Сут ичяпсизми ёки қаттиқ овқатларни ейишни бошладингизми? Худодан олган озуқангизни бошқалар билан ҳам бўлишасизми? Танамизга ғамхўрлик қилиш. Каломда ёзилганига кўра бизнинг танамиз Худонинг маъбади. Шунинг учун, биз танамиз ҳақида ҳам қайғуришимиз керак. Яхши дам олишимиз, соғлом бўлиш учун жисмоний машқлар ҳам қилиб туришимиз керак. Ўз-ўзимиз билан муносабатда бу икки томонга бирдек ғамхўрлик қилиш бизни бахтга етаклайди.
Narrator 1 Учинчи яна бир муҳим муносабат бу – бошқалар билан муносабатдир. Биз жамиятда, одамлар орасида яшаганимиз учун, ҳар куни ҳар соатда, кимлар биландир тўқнаш келишга ва муносабат қилишга мажбурмиз. Оиламиз, қаридошларимиз, дўстларимиз, ҳамкасбларимиз ва қўшниларимиз бор. Калом бошқалар билан муносабат қилиш ҳақида бундай дейди: “Ўзгани ўзинг каби севинг.” (Матто 19:19) Бошқаларни севиш уларни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш деганидир. Худога бўйсунсак, У бизга Каломи орқали қандай севиш кераклигини ўргатади. “Севги сабрли ва кўнгилчандир. Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас. Севги ноҳақликка севинмас, аксинча ҳақиқат ила шод бўлур. Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар. Севги асло адо бўлмас.” (1Кор 13:4-8)
Narrator 2 Бошқалар билан муносабат қилганимизда осонгина улардан ҳафа бўламиз. Чунки инсон табиати гуноҳкор. Биз одатда фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз. Шунинг учун ҳафа бўламиз. Аммо Худованд “Кечир ва сев”, дейди. “Агар сиз бошқаларнинг айб гуноҳларини кечирсангизлар Самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. Бироқ сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди.” Кечириш бу имон билан қилинадиган танлов. Агар Худога ишонсак, Унга итоат қилишимиз керак, чунки У кечиришни буюради. Агар юқорида санаб ўтилган кундалик ҳаётимизнинг уч қисмига эътиборли бўлсак, ҳар кунимиз бахтли ўтади. Биз Худо бизга берган ҳамма марҳамат учун Ундан миннатдор бўламиз. Биз ўзимиздан қаноатланамиз, Худо берган танамизни яхши кўрамиз ва бошқалар билан муносабатда ҳам тўғри фикр қиламиз.