Narrator 1 Ассалому алайкум. Биласизки ҳар биримиз учун уйқу жуда керакли нарса. Уйқусиз, одам организми кучини ва энергиясини қайта тиклай олмайди. Шундай экан ёшу-қари, аёл-у эркак яхши уйқуга мухтож. Аммо олимларнинг изланишларига кўра яхши уйқу эркак саломатлиги учун энг зарур нарса экан. Тўйиб ухлаган эркак, кун давомида яхши кайфият ва кучга тўлиб ишлашга қодир бўлар экан. Тиниқиб ухлаган эркак организми унинг кайфияти бир меъёрда бўлишига сабабчи бўлади, ундан ташқари асаблари жойида бўлишига ва тана рисоладагидек ишлашига замин яратади. Агар аёл ва эркак организми солиштириб кўрилганда, аёллар уйқусизликка эркаклардан кўра чидамлироқ бўлиши аниқланди. Аёл киши бир неча кун турли сабабларга кўра ухламаса ҳам таналари кундалик ишларни бажаришга лаёқатли бўлар экан. Балки шу сабаб аёллар ҳақида “Уларнинг қирқта жони бор”, деган гап пайдо бўлгандир.
Narrator 2 Аммо эркакларда ундай эмас, улар бирор бир иш қилишганида ўша ишга бор диққатларини қаратишади ва ўша ишни мукаммал қилишга ҳаракат қилишади. Уларнинг танаси ва онги қилаётган ишларига диққатини қаратиши учун. Уларга етарлича куч керак бўлади. Тана ва мия бу кучни уйқу вақтида йиғиб олади. Мана нима учун баъзи эркаклар вақт топилди дегунча мизғиб олишга ҳаракат қилишади. Аммо яхши уйқу учун вақтнинг ўзи етарли эмас. Шифокорлар ҳақ: ҳақиқатда кунига камида 6 соат ухлаш зарур. Яхшиси 8 соат ухлаган маъқул, албатта, лекин агар кундузи ҳеч бўлмаганда ярим соат ухлаш имкони бўлса, тунда 6 соат ухлаш ҳам мумкин. Сиз ухлайдиган вақт ҳам катта аҳамиятга эга. Бунинг учун энг мукаммал вақт — 22:30. Тезроқ ухлашингиз учун планшет ва телефонларни узоқроққа қўйиб, китоб варақланг. Баъзилар уйқу олдидан ичилган 100 грамм ароқ кишига яхши уйқуни таъминлайди, деб ўйлашади.
Narrator 1 Спиртли ичимликлар ва уйқу чақирадиган дорилар ўрнига, яхши тўшакка пул сарфлаш эркак саломатлигига жуда катта таъсир кўрсатади. Энг яхши танлов — ўртача қаттиқликдаги пружинасиз тўшак. Ҳозир савдоларда турли ортопедик, юмшоқ, ўртача қаттиқликдаги тўшаклар мавжуд. Ҳар бир одам матрас сотиб олиш жараёнида уни текшириб кўриб, ўзига мос келадиганини танлаш керак бўлади. Тана учун энг мос матрас — эркак саломатлигига самарали таъсир қилади. Яхши уйқу учун ухлаш ҳолати ҳам аҳамиятли. Қоринда ухлаш мақсадга мувофиқ эмас, бундай ҳолларда пешоб пуфаги ва қон томирларига ортиқча босим тушади. Энг яхшиси, ён томонда ухлаш, тепага қараб ухлаш ҳам мумкин. Катта ёшли инсон соат 19:00, узоғи билан соат 20:00дан кейин овқатланмаслиги керак. Енгил тамадди билан чекланинг, сув ичинг — эрталабгача сабр қилинг.
Narrator 2 Тунги чироқларни унутинг: ҳар қандай ҳатто у қадар ёруғ бўлмаган чироқ манбаи ҳам организмда мелатонин ишлаб чиқаришига ҳалақит беради, бу гормонсиз эса уйқуга кетиш қийин. Умуман олганда ётоқхонани ҳордиқ чиқариш учун мукаммал жойга айлантиринг. Бу хонада имкон қадар ўзингизга техникадан фойдаланишни тақиқланг. Шовқиндан ҳимояланиш — жуда муҳим. Кўча-кўйда ҳар хил товушлар эшитиляптими? Товушдан ҳимояловчи қулоқчинлар харид қилинг. Уйқусизлик ер юзидаги ҳар учинчи кишини таъқиб қилади. Буларнинг биринчи ва иккинчиси — хитойлик, улар эса барчасини тўғри бажаришга одатланишган, шу жумладан ухлашни ҳам. Стресс, қаҳва, жисмоний машқларнинг етишмовчилиги организм фаолиятини ўзгартиради. Саломатлигингизга эътиборли бўлинг, шунда уйқусизлик учун сабабнинг ўзи бўлмайди.