3:37

Худога эргашиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дўстларим ҳовли уйга кўчиб ўтишганига ўн йилдан ошди. Улар дастлаб кўчиб борган йилида ҳовлиларига ажойиб, турли-туман гуллар экишди. Ўралган девор ёнига лаванда гулидан қатор қилиб экишди. Аммо лаванда гули кўкариб гуллаши учун беш йил кутиш керак экан. Беш йил эмас, ўн йил ўтди. Девор тагига экилган лаванда гуллаб ҳамма жойни ҳиди тутарди. Ҳар йили бу ҳовлидан лаванданинг ажойиб ифорлари тараларди. Аммо бу йил лаванда қуриб қолди. Қўшнилардан бири ҳовлисидаги ёввойи ўтларни қуритадиган дори сепибди. Заҳар тупроқдан лаванда томирига ўтиб уларнинг ҳаммасини қуритибди. Ҳар ҳолда дўстларим шундай деб ўйлашди. Аммо уларни ҳайрон қолдириб, кейинги йили томиридан янги новда ўсиб чиқди. Еремия пайғамбар Худонинг халқини айнан, гуллаб яшнайдиган дарахтга ўхшатган. Калом шундай дейди: “Эгамиздан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Унга инонган саодатлидир!

Narrator 2 Бундай киши сув бўйига ўтқазилган дарахтга ўхшайди, Оқар сувлар томон илдиз отади. Куннинг жазирамасидан қўрқмайди, Барглари доим ям–яшил бўлади. Қурғоқчилик келганда ҳам безовта бўлмайди, Мева беришдан тўхтамайди.” Худога қулоқ соладиган одамлар томирлари сув томонга йўналтирилган дарахтга ўхшайди. Аммо фақат ўз истакларига қараб ҳаёт кечирадиганлар эса, чўлда қолган бутага ўхшайди. “Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Эгамиздан узоқлашган одам лаънатидир. Бундай одам саҳродаги бутадай бўлади, Фаровон ҳаёт кўрмайди. Чўлнинг қақроқ жойларида, Шўр босган бўм–бўш ерларда яшайди.” Еремия пайғамбар Худонинг халқи худди сув бўйига ўтқазилган дарахтдай бўлишлари учун куйиб пишади. Худонинг ҳар бир фарзанди Худога келиб, “Худованд ёрдам ва умид беришинг учун, ҳар сафар Сенга юз буришимга ёрдам бер!”, дейишлари керак.

Narrator 1 Биз биламизки, Худовандимиз энг яхши боғбондир. Каломда шундай ёзилган: “Мен ҳақиқий токман, Отам эса боғбондир.” Фақат Унга ишона оламиз ва Ундагина ҳотиржам бўла оламиз. “Эгамиздан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Унга инонган саодатлидир!” Бутун юрагимиз билан Худога эргашсак, меваси тугамайдиган дарахтга ўхшаган бўламиз. Худога қулоқ солганимизда, у бизни яшнатади. Ҳаворий Павлус ҳам, Масиҳда илдиз отишнинг қанчалик муҳимлиги ҳақида гапирган эди. “Сизлар Исо Масиҳни Раббимиз, деб қабул қилган экансизлар, доимо У кўрсатган йўлдан юраверинг. Олган таълимотингизга мувофиқ, Масиҳда томир ёйиб, қарор топинг. Имонингизда қаттиқ туринг, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин.” Бу оятлар истасак, истамасак бизга томирлари турли томонларга ва чуқур отган мустаҳкам дарахт кўз олдимизга келади. Томир отиш бу мустаҳкамликни ва қўзғалмасликни англатади.

Narrator 2 Томирлар анчалик узун ва бақувват бўлса, дарахт ҳам шунча мустаҳкам бўлади ва турли табиат офатлари уни жойидан қўзғата олмайди. Биз Худо билан бирга бўлсак, имонда мустаҳкам, яшнайдиган дарахт каби бўламиз ва ноодатий хосил берамиз. Бу ҳосил миннатдорчилик деб аталади. Томирларимиз Худода қанчалик ичкарига қараб йўналса, У бизга қандай иноятлар ва ёрдамлар бераётганини шунча яхши кўра бошлаймиз. Масиҳ бизни қутқарди, Худога олиб келди, қувватлантирди ва бизни етукликка етказди. Бундан бошқа Худодан яна нималарни кутишимиз мумкин? Худога эргашадиган ҳар бир фарзанд, Худонинг ундан нималарни кутаётганини аниқ билади ва шунга кўра яшашда давом этади. Калом шундай ҳақиқатни айтади: “Масиҳга тегишли бўлганингиз учун ҳаётингиз тўла–тўкис, чунки У ҳар бир куч ва ҳокимиятдан устундир.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top