3:26

Бизнинг вазифамиз

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ёдингизда бўлса ўтган сафар ҳаётимиздаги энг муҳим масалалардан бири хушҳабар айтишдаги тўсиқлар ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугун эса хушҳабардаги бизнинг вазифаларимиз ва Худонинг вазифалари нималардан иборат эканлигини кўриб чиқамиз. Бизнинг вазифамиз Исо Масиҳ томонидан аниқ қилиб буюрилган. “Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.” Ундан ташқари Каломда биз ҳақимизда шундай ёзилган: “Шундай қилиб, биз Масиҳнинг элчиларимиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Сизлар ҳам Худо билан ярашинглар.”

Narrator 2 Ундай бўлса Худонинг вазифаси қандай? Бу ҳақида ҳам Каломдан ойдинлаштириб оламиз. Закариё китобида шундай ёзилган: “У менга шундай деди: — Қуйидагилар Эгамизнинг Зарубабелга берган сўзларидир: “Қудрат билан эмас, куч билан эмас, Менинг Руҳим ила ишларинг юришади, — дейди Сарвари Олам.” Ҳаворий Павлус ҳам бу ҳақида шундай дейди: “Токи сизларнинг имонингиз инсон донолигига эмас, балки Худонинг қудратига асослансин.” Масиҳ бу ҳақида айтган сўзлар ёдингидами? “Агар Мени юборган Ота бировни жалб қилмаса, у Менга келолмайди.” Албатта хушҳабар айтишим керак, аммо бахслашишдан ва бахслар муносабатларнинг таранглашишига олиб келишидан қўрқаман. Қандай қилиб бахслашмай хушҳабар айтиш мумкин? Бу биргина сизнинг муаммоингиз эмас. Жуда кўпчилик масиҳийлар шундан қўрқишади. Чиндан ҳам бахслашмай хушҳабар айтиш мумкинми?

Narrator 1 Сизларга кўпчиликка ёрдам берган қадамба-қадам хушҳабар айтиш усулини ўргатамиз. Бу усулга амал қилсангиз, кераксиз бахслардан қутуласиз. Биринчидан, қаршингиздаги одамнинг руҳий ҳаётига тегишли бешта савол беринг. Бу саволлар сизга суҳбатдошингизнинг руҳий аҳволи ни билиб олишингизга ёрдам беради. Кейин эса имкони бўлса Муқаддас Каломдаги баъзи асосий оятларни ўқишини, имкони бўлмаса, уларга ёддан айтиб, бу оятлар шахсан унинг учун нимани англатишини сўранг. Мақсадимиз ваъз қилиш эмас, Муқаддас Руҳ унинг юрагида ишлашига йўл қўйиб бериш. Кейинги саволлар унинг қарорини аниқлаштириб беради. Масалан шундай савол бериш мумкин? Сиз Худога ишонасизми? Исо Масиҳ сизнингча ким? Жаннат ва дўзахнинг борлигига ишонасизми? Агар ўлсангиз қаерга бораман, деб ўйлайсиз? Агар сиз ишонган нарса ҳақиқат бўлмаса, ҳақиқатни тинглашни истайсизми?

Narrator 2 Сиз бу саволларни берганингизда, одамлар ўз фикрларини айтадилар. Одамлар ўз фикрларини айтишни яхши кўради. Савол берганингизда ўз фикрингиз билан жавобни айтманг. Улар ўлганидан кейин, қайтадан бошқа қиёфада туғилишлари ёки шунга ўхшаш жавобларни берганда, сиз тўғри жавобни айтишни истайсиз, аммо ундай қилманг. Юқоридаги саволларга қўшимча тарзда, кўприк вазифасини ўтовчи саволларни ҳам тайёрлаб қўйинг. Масалан мана шунга ўхшаш: Сиз жамоатга ёки масжидларга бориб турасизми? Бу саволлар юқоридаги бир нечга саволларни беришингизга ёрдам беради. Кейинги саволлар билан эса, суҳбатдошингизнинг юраги тайёр ёки тайёр эмаслигини билиб олиш мумкин. Мақсадимиз, ўзимизнинг қанчалик доно ва муваффақиятли эканимизни кўрсатиш эмас, одамларни Муқаддас каломни ўқишларига ва имонга келишларига имкон бериш. Чунки унутманг, Худонинг Каломи қудратли.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top