Narrator 1 Ассалому алайкум. Кўпчиликнинг фикрича, Худонинг фарзанди бўлган одам хеч қандай қийинчиликсиз, йўқотишларсиз, оғриқларсиз яшайди. Чунки у Худонинг паноҳида ва Худо унга фаровон ва тўкин ҳаёт беради. Аммо ундай эмас. Чиндан ҳам Худованд бизнинг паноҳимиз, У бизни оғир дамларда қутқаради, ёрдам беради, аммо ҳеч қачон ҳаётинг оғриқлар ва қийинчиликлардан ҳоли бўлади, деб ваъда бермаган. Биз У билан руҳий муносабатда фаровон ҳаёт кечирамиз, бошқалар туймаган Худонинг севгисини туямиз, дунё билмаган тинчликни юагимизда ҳис қиламиз, Унинг руҳий ва моддий баракаларидан баҳраманд бўламиз, аммо барибир ҳаётимиз қийинчиликлардан суғурталанмаган. Хўш, нега Худонинг фарзандлари қийинчиликлардан ўтиши керак? Сизга бир ҳаётий воқеани сўзлаб бераман. Горацио Спафорд яқин кунларда ҳаётида ҳаддан ташқари бир қийинчилик бўлишини билмасди.
Narrator 2 У оиласи билан Европага саёҳат қилишни режалаштирди. Бу 1873 йилнинг кузи эди. Аммо ишлари сабаб унинг ўзи боролмайдиган бўлиб қолди. У оиласига кейинроқ ишларини тугатиб етиб олишни режалаштириб, уларни жўнатиб юборди. У аёли Анна ва тўртта қизини Европага кузатиб қўйди. Унинг оиласи кетаётган кема бошқа бир кемага урилиб, аёли Анна омон қолган бўлсада, тўртта қизи бу ҳалокатдан омон қолмади. Улар чўкиб кетди. Бу воқеа унга жуда ёмон таъсир қилди. Узоқ вақтгача ўзига келолмай юрди, ўзига келганидан кейи эса, бу воқеага атаб шеър ёзди. Бу шеърда у имонли ҳаётида бўладиган қийинчиликларга қарамай, имонлининг юраги дош бера олиши ҳақида ёзган. Сиз ҳам қийналганингизда Худога мурожаат қилиб куйланг. Куйлай олмайсизми? Энди ўзингиз ўйланг, имонлининг ҳаётида қийинчиликлар бўлмаса, ё у бу қийинчиликлардан ўтмаса, руҳда қандай ўсади?
Narrator 1 Ҳаворий Павлус бу ҳақида Римликларга китобининг 8 бобида шундай ёзган: “Ишончим комилки, ҳозирги азоб–уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч нарса эмас. Ахир, бутун мавжудот Худонинг фарзандлари ким эканлигининг аён қилинишини интизорлик билан кутяпти. Чунки мавжудот беҳудаликка мубтало бўлган. Бу мавжудотнинг ихтиёри билан эмас, балки Худонинг ихтиёри билан шундай бўлди. Шундай бўлса–да, мавжудот чириб–битиш қуллигидан озод этилиб, Худонинг
фарзандлари билан бирга улуғвор эркинликдан баҳраманд бўлишига умид бор.
Ахир, бутун мавжудот гўё тўлғоқ азобида, ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилаётганини биламиз. Нафақат мавжудот, балки биз ўзимиз, яъни Худонинг Руҳи билан яшаш қандай эканлигини татиб кўрганлар ҳам, ичимиздан оҳ–нола қиляпмиз. Худонинг фарзандлари қилиб асраб олинганимизнинг тўла рўёбга чиқишини ҳамда ўладиган баданимизнинг чириб–битишдан озод бўлишини интизорлик билан кутяпмиз.
Narrator 2 Умидимизнинг рўёбга чиқишини кутиб туриб, нажот топганмиз. Кўзга кўриниб турган нарса умид эмас. Ахир, ким кўриб турган нарсани умид қилади?! Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади.
Бунинг устига, ожизлигимизда Руҳ бизга мадад беради. Чунки биз қандай қилиб ибодат қилишни билмаймиз, аммо Руҳнинг ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. Инсонларнинг юрагини синовчи Худо Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади, чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Унинг
азизлари учун шафоат қилади. Биз биламизки, Худони яхши кўрганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади, чунки Худо уларни Ўзининг мақсадига кўра даъват этди.”