3:32

Тўсиқлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Хушҳабар айтишни истаймизу, аммо қўрқувлар ва яна анчагина тўсиқлар бизни бу ишдан тўхтатиб туради. Аммо Хушҳабар айтмасликка ҳеч қандай баҳонамиз йўқ. Исо Масиҳ осмонга олинишидан олдин Ўзининг издошларига, жумладан бизга ҳам буюк топшириқ бериб кетган. У ёдингиздами? “Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдиринглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Зотан, Мен ҳар доим, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан.” Бу жуда аниқ ҳеч қандай саволга ҳожат қолдирмайдиган топшириқ. Аммо шунга қарамай, биздаги рад этилиш қўрқуви, Худо Муқаддас Руҳ билан ишламай қолиши ҳақидаги қўрқув, хушҳабарни айтишни билмаслик қўрқуви ва яна бошқа турли қўрқувлар, бизни шу топқшириқни бажаришимизга тўсқинлик қилади.

Narrator 2 Биз аввало баъзи нарсаларни ойдинлаштириб олишимиз керак. Биздан олдинги Худо танлаган инсонларда ҳам қўрқув бўлган, аммо шунга қарамай Худога қулоқ солишган ва ўз вазифаларини бажаришган. Масалан, Мусо пайғамбарни эсланг. У дудуқ эди. Фиръавнга гапириши учун етарлича сўзамол эмасди. У ҳам ўзининг паст даражадаги одам эканлигидан, яхши сўзлай олмаслиги учун уни эшитмасликларидан қўрққан. Шунга қарамай у Худонинг буйруғига бўйсунди. Ё бўлмаса Янги Ахддаги ҳаворий Павлусни эсланг. У ҳам хушҳабар айтиш учун одамлар олдига борганида юрагида катта қўрқув бўлганлигини тан олган. “Олдингизга заифлигу қўрқув ҳисси билан титраб бордим”. Аммо биз ўз вазифамизни бажарсак, Худованд албатта Ўз вазифасини бажаради. Хушҳабар айтишдан мақсад — қанчалик ўзингизнинг тўғри йўлда эканлигингизни кўрсатиш эмас, Худонинг ишлашига йўл қўйиб бериш.

Narrator 1 Худо олдингизга қўйган одамларга Хушҳабар айтишингиз кераклигини ҳис қилсангиз, унга хушҳабарга етакловчи баъзи саволларни беринг. Исо Масиҳ ҳақида қандай фикрда эканлигини сўранг. Одамлар ўз фикрларини айтишни яхши кўрадилар. Кейин эса уларга Каломдан парчалар келтиринг. Бу ҳақида улар нима деб ўйлайди, шуни билинг. Агар Каломни ўзлари ўқий олсалар жуда яхши бўларди. Аммо ҳар доим ҳам бунинг иложи бўлмайди. Шунинг учун керакли парчаларини олдиндан ёд олишингиз керак бўлади. Қайси парчалар ёки оятларни ёдлашни билмаяпсизми? Унда римликларга 3:23 ва 6:23ни ҳам. “Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.” “Гуноҳнинг эвази — ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ орқали бериладиган абадий ҳаётдир.” Кейин эса Юҳанно 3:3 оятни ҳам ёд олинг. “Исо унга шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: қайтадан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигини кўролмайди.”

Narrator 2 Ҳар бир оятни ёддан айтиб берганингиздан кейин, суҳбатдошингиздан бу оятлар ҳақида нималарни ўйлашини сўранг. У ўз фикрини айтиб олгунча шошилманг. Кейин эса сўранг: “Одам ўлдирганмисиз?”, у албатта “Йўқ”, деб жавоб беради. “Кимдандир қаттиқ нафратланганмисиз?” , деб яна сўранг. У “Ҳа”, деб жавоб беради. Шунда Худованднинг айтишича, нафратланиш ҳам одам ўлдириш билан тенг эканлигини айтинг. Шу қисқа савол жавобнинг ўзи унинг Худонинг олдида туришга лойиқ эмаслигини кўрсатади. Чунки Калом шундай дейди: “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.” Биргина гуноҳнинг эвази ўлим. Демак, у жаннатга боролмайди. Агар бу одам ҳар қандай далилларингизга қарамай, Худонинг ҳақиқатини кўришдан бош тортса, у сизни эмас, Масиҳни рад этган бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top