MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Бугун сизлар билан бўлишадиган гувоҳлигимизни бир биродаримизнинг ўз оғзидан эшитиб, Худованд Ўз фарзандлари ҳаётида шунча кўп ишлаганидан ҳайратга тушдик. У ҳаётида бўлиб ўтган гувоҳлигини шундай бошлади. Менинг турмуш ўртоғим бундан бир неча йил аввал тинимсиз ичарди. Ичса ҳам майли, ичиб келгач, бир неча йил олдинги можароларни ва менинг қилган ишларимни эслаб, жахли чиқиб, мени тергов қилар ва аламидан қўлига тушган нарса билан урарди. Бир сафар уйда ичиб ўтириб, маст бўлиб қолгач, қўлидаги ароқ шишаси билан уриб, бошимни ёрди. Мен бошимдан қон оқса ҳам, имонли бўлганим учун бақириб қўшниларни ёрдамга чақиришга уялдим. Худонинг номи ҳақоратланмаслиги учун фақат Исо Масиҳга илтижо қилдим. Сўнг ўзимда куч топиб ўрнимдан турдимда, унга қараб: “Исо Масиҳ номи билан буюраман, шайтон унинг ичидан чиқиб кет,” деб бақирдим.

Narrator 2 Турмуш ўртоғим эса, менга қараб: “Сен жинни бўлиб қолибсан”, деб кўчага чиқиб кетди. Мен эса алам ва қайғуда Исо Масиҳга ёлвориб ибодат қилдим. “Раббим Исо, Сендан бошқа ҳалоскорим, нажоткорим йўқ. Менга ёрдамга кел!” Қанча вақт ибодат қилиб, йиғлаб ўтирганимни билмайман, аммо бир пайт хўжайиним кириб келиб: “Хотин, бу ёққа қара, менга қара! Кўзларим кўрмай қолди. Ҳеч нарсани кўрмаяпман. Менга Исойингни номи билан ибодат қилиб қўй!”, деди. Мен эримнинг кўр бўлиб қолганига эмас, Исо Масиҳ нолаларимни эшитганига ва ибодатларимга жавоб берганига хурсанд бўлдим. Уни ўтирғизиб, у учун Худовандга Исо Масиҳ номи билан ибодат қилдим. Шундан сўнг, у жуда кўп қайт қилди. Узоқ қайт қилди. Кейин уни жойига олиб бориб ётқиздим. Кейин мен ҳам толиқиб ухлаб қолибман. Эрталаб туриб қарасам, ҳеч қачон қилмаган ишини қилибди. Кечаги ифлос қилган тоғорасини тўкиб ювиб қўйибди!

Narrator 1 Аммо энг ҳайратланарлиси, унинг кўзлари яна кўраётган эди. Шундан сўнг эрим менга қаттиқ гапирмайдиган, ичмайдиган бўлди. Бир неча йилдан сўнг эса, у ҳам Исо Масиҳни ўзининг Раббийси ва Нажоткори деб қабул қилди”. Мен шунча йил Масиҳ ҳаққи оғриқларга ва ҳақоратларга, таҳқирлашлару — азобларга чидаганимни мевасини кўрдим. Бошқа бир куни эрим урганидан сўнг, уйга қамалиб олиб, Худовандга илтижо қила бошладим. Нега шунчалик азобларга дучор қилаётганини сўраб ибодат қилдим. Шунда У қалбимга секингина аммо аниқ гапирди: “Сен шунча йиллик турмуш ўртоғинг, яқинингни кечира олмасанг, қандай қилиб, Менинг издошим бўла оласан!” Эримдан жахлим чиққанидан, ундан қаттиқ ҳафа бўлганимдан уялиб кетдим. Мен ибодат қилар эканман, эрим эшикнинг нариги томонида мени ўлдириш учун қўлига болта олиб турарди.

Narrator 2 Мен “Худога муносиб фарзанд бўлолмабман-да, агар шу Худованднинг мен учун жазоси бўлса уни қабул қиламан, дея эшикни очдим. Аммо ўлимимдан олдин эримдан кечирим сўрашга қарор қилдим.” “Дадаси, мен сизга муносиб рафиқа бўла олмаганим учун мени кечиринг. Мен сизга ҳам Худовандга ҳам муносиб бўлолмадим, дея бўш қўлидан ушлаб, йиғладим.” Шундай дейишимни биламан, эримнинг қўлидан болта тушиб кетди. Худди шу пайт узоқ вақтдан бери мени масиҳий бўлганим учун масхаралаб келаётган бир қўшним кириб қолиб, бўлаётган воқеага гувоҳ бўлиб қолибди. Менинг бошим қон, эримдан калтак еганимга қарамай, ундан кечирим сўраётганим уни қаттиқ ҳайратга солибди. У ўша заҳоти, “Эй қўшнимнинг Худоси Исо Масиҳ, сенга таъзим қиламан”, деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди. У бир неча марта ажрашган ва ўша дамда қандай хатоларга йўл қўйганини англади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top