3:29

Мукамаллик учун кураш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Женни Исо Масиҳ ҳақида эшитганида 8 ёшда эди. Онаси уни Билли Граҳам ҳақида олинган фильмга олиб борди. Шу куни кечқурун онаси иккиси ибодат қилиб, Женни Исо Масиҳни қабул қилди. У оиласида уч қизнинг энг кенжаси эди. Унинг отаси чўпон бўлгани учун унда ёшлигиданоқ мукаммал инсон бўлиш истаги бор эди. У нима қилмасин ҳамма нарсани мукаммал қилишга ҳаракат қиларди. Доимо унинг қилган иши бошқаларга ёқишига интиларди. У мукаммал бўлиш истагида Худонинг ўзи ҳақидаги фикридан узоқлашиб кетди. 24 ёшида Женни Худо маъқулламаган инсонга турмушга чиқди. Шу сабаб уларнинг никоҳи узоққа бормади. У турмушидан ажрашгани учун ўзини мукаммал ҳис қилмас ва уяларди. Шунинг учун Худога маъқул бўлиш ва етарлича яхши одам бўлиш учун яна ҳам қаттиқроқ ҳаракат қила бошлади. Бир йилдан кейин у иккинчи эри Майкни учратди.

Narrator 2 Унда имонли ва севувчи эрнинг ҳамма ҳислатлари бор эди, бироқ Женни ўзини унга муносиб эмасдек ҳис қиларди. У иккинчи турмуши ҳақида шундай дейди: “Мен иккинчи бор турмушга чиққанимда, аввалги турмушимдан қолган жароҳатлар ўрни ҳали ҳам битмаган, уялиш ва етарлича яхши эмаслигим ҳақидаги фикридан қутулмаган эдим. Улар тез орада фарзандли бўлишди. Беш йил ичида 3 ўғил фарзандли бўлишди. Она бўлгач, фарзандлари тарбиясида ҳам мукаммал бўлишга ҳаракат қилар, бу эса ёш болалар, оила, уй-рўзғор ишлари билан қоришиб кетиб, уни жуда толиқтирарди. У баъзи ишларни кўнглидагидай қилолмаса, кўнгли тўлмас ва яна уятни ҳис қиларди. Аммо мукаммал она бўлиш ҳаракатидан тўхтамади. Бу вақтларда унинг 4 ёшли ўғли Кэлга ўқитувчиси оиласи ҳақида топшириқ беради. Кэл оила ҳақида откритка ясаб, унинг ичига ўзи оилани қандай тушунса, шуни чизиши керак эди. Расмда кичик укаси йиғлаяпти, Онаси бақиряпти, бу орада компютерни ҳам текширяпти.

Narrator 1 Дадаси эса компьютерда ишлаяпти. “Бу откриткани кўрган Женни уятдан ерга кириб кетгудай бўлди. “У ўйларди. Қандай қилиб шундай бўлди? Оила учун шунча ҳаракат қилсам ҳам ҳеч нарса ўхшамаяпти. Қанча ҳаракат қилмасин, ўғлининг оиласи ҳақидаги фикри аччиқ ҳақиқат бўлиб чиқаяпти.” Женни бу ҳақида шундай эслайди: “Мен мукамалликни ўзимга бут қилиб олган эканман. Худованднинг мен ҳақимдаги фикрини эътиборга олмабман. Бу нарса мени ҳар доим ўзим ҳақимда ёмон ўйлашимга ва Худованднинг марҳаматига лойиқ эмаслигимга ишонишга мажбур қиларди. Мен фарзандларимга Исо Масиҳ йўлида қандай яшаш кераклиги ҳақида ўргатибман-у, Масиҳ улар учун нималар қилганини ўргатишни унутибман. Худованд менга ва фарзандларимга аллақачон берган иноятни бермаганимни англадим. Аста секин Худонинг инояти менинг юрагимни ўзгартира бошлади.

Narrator 2 Худованд мени иноят билан оналик қилишга ўргатди. У иноятга тўла она бўлишни ўрганди. У энди жаҳл фарзандларини қул қилиб олмаслиги учун нималар қилишни яхши билади. У шундай дейди: “Жахл чиққан пайтда иш кўрмасликни, бироз вақт ўзига келиб олиб, Худонинг севгиси ва инояти билан иш кўриш кераклигини ўргандим. Ҳар сафар жахлим чиққанида, Исо Масиҳдан ёрдам сўрадим. Шундай қилиш билан фарзандларимга яхши ўрнак бўлдим. Иккинчи ўрганганим айни қийин пайтнинг ўзида ибодат қилиш бўлди. Ҳар куни Худо сизга нималар қилганини эсланг, Унга суянинг ва Худованд бизга садоқатли эканини англанг. Шунда фарзандларингиз билан қандай муносабат қилишни, уларнинг хатосига ва ўзингизнинг хатонгизга тўғри муносабат қилишни ўрганасиз. Худога шукурки, У менга бу ҳақиқатни вақтида билдирди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top