Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашганимиздан ғоят шодмиз. Азиз биродарлар, менга бир нарса доимо қизиқ туюлар эди. Гап шундаки, ҳаётлари давомида кўплаб инсонлар ўзлари тўлиқ тушунмайдиган қандайдир нарсаларга қарши курашиб келадилар. Бу қандайдир чалкашиш, яъни улар эндигина омадга етишдим деганларида, нималаргадир қарши курашаман деб, омадсизликка ҳам юз тутишлари мумкин.
Бу нарса эса уларнинг комил инсон бўлишларига, нималардандир бутунлай озод бўлишларига, ўзлари хоҳлаганларича Худога хизмат қилишларига ва ҳақиқий ғалаба қозонувчи ҳаёт кечиришларига қаршилик қилади. Бундай инсонлар, нима учун шундай бўлаётганини ҳеч қачон аниқламаган ёки тўлиқ тушунмаган бўладилар. Шунинг учун ҳам улар ўзларини тўхтата олмай, доимо шу муаммога қарши курашиб келаверадилар.
Азиз биродарлар, мен ишонаманки, бунинг асосий сабабларидан бири — уларнинг ҳаётларида лаънат борлигидир. “Буни қандай қилиб билиб олишимиз мумкин?” деган савол туғилади. Бир неча йил илгари, бир дўстимиз нажот топиш ҳақида йиғилиш ўтқазиб турган вақт эди.
Албатта воизлик ўз якунига яқинлашиб қолган вақт эди. Шу дўстимиз минбар орқасида турган пайитда,биринчи қаторда чап томонда ўтирган бир оилага кўзи тушади. Уларнинг битта ёш қизи ҳам бирга эди. Биродаримиз уларга ўз нигоҳини қаратганида, Муқаддас Руҳ, шу оила устида лаънат бор, дегандай бўлади.
Бу фикр унга фақат Худодан келган бўлиши керак деган ўй келаверади. Чунки бошқа сабаб билан унинг миясига бундай фикр келиши мумкин эмасди. Хуллас дўстимиз минбар ортидан чиқиб қизчанинг отасини олдига бориб шундай деб айтади: “Ҳурматли жаноб, сизнинг оилангиз устида лаънат борлигини Худо менга кўрсатганига мен ишонаман.
Шу лаънатни Раббимиз Исо номидан бекор қилиб оилангизни озод бўлишини истайсизми?” Оила бошлиғи эса шу заҳотиёқ ўйланиб ўтирмасдан “ҳа” деган жавобни айтади. Нима учун оила бошлиғи унинг таклифига ўйлаб ўтирмасдан рози бўлганини биродаримиз шу пайитда тушунмаган эди.
Дўстимиз ўз жойига қайтиб бориб оддийгина ибодат қилди холос. Дўстимизнинг айтишича, уларнинг яқинида бўлмаса ҳам ибодат қилган пайтида, уларнинг ҳар бирида кўзга кўринадиган қандайдир ҳаракатларни пайқаш мумкин эди. Кейин уларнинг ёш қизини бир оёғи сон қисмидан товонигача гипс билан ўраб қўйилганини биродаримиз пайқаб қолади.
У яна қизнинг отасини ёнига бориб, қизингиз шифо топиши учун ибодат қилишимини хоҳлармидингиз? Албатта ота ўз розилигини билдиради. Шу билан бирга қизининг оёғи ўн саккиз ой ичида уч маротаба синганини ва врачлар энди қизчанинг соғайиб кетишига шубҳа қилишганини ҳам айтади. Лекин биродаримизнинг ибодатидан сўнг қизча соғайиб кетади. Оила эса ҳар сафар йиғилишга келганида уларнинг юзларида Раббимизнинг нурини пайқаш унчалик қийин эмас эди. Хайр саломат бўлинг.