Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан Худовандимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз мухлис, чинакам биродарчилик мукаммалик эмас, керакли даражадаги суҳбатдир.
Бу ҳақиқий, қалбан, баъзан пастроқ ва бўлишувчандир. Бу кишилар ўзлари ва ҳаётларида содир бўлаётган нарсалар ҳақида самимий бўлганларида содир бўлади. Улар ўзларининг оғриқларини бўлишадилар, ҳис-туйғуларини очиқ намоён қиладилар, муваффақиятсизликларига иқрор бўладилар, шубҳаларини айтадилар, қўрқувларини тан оладилар, кучсизликларини тасдиқлайдилар ва ёрдам ҳамда ибодат қилишни сўрайдилар.
Чинакамликни сиз баъзи жамоатларда тескарисини кўрасиз. Самимийлик ва камтарлик муҳити ўрнига, даъвогарлик, рол ўйнаш ва сохта мулойимлик ва суст суҳбат мавжуд.
Кишилар маска кийиб оладилар, ўзларини ҳимоялайдилар ва худди ҳаётларида ҳамма нарса ўз жойидагидек ҳаракат қиладилар. Ушбу муносабатлар ҳақиқий биродарчиликнинг ўлимидир.
Агар биз ўз ҳаётимиз ҳақида очиқ бўлсакгина ҳақиқий биродарчиликни бошдан кечиришимиз мумкин. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Уғли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади.
Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди.” 1-Юҳанно мактубининг 1 боби 7 ва 8 оятлари. Дунё яқинлик қоронғида содир бўлади деб ўйлайди, аммо Худо бу ёруғликда содир бўлади дейди.
Қоронғулик бизнинг оғриқларимиз, хатоларимиз, қўрқувларимиз, муваффақиятсизлигимиз ва камчиликларни яшириш учун ишлатилади. Аммо ёруғликда биз буларнинг ҳаммасини очиқликка чиқарамиз ва ўзимизнинг кимлигимизга иқрор бўламиз.
Албатта, чинакам бўлиш ҳам жасорат, ҳам камтарликни талаб қилади. Бу очиқ бўлишдан қўрқишимиз, рад этилишимиз ва бошқадан жарохатланишимизни, қаршилашимизни билдиради.
Нима учун биров шундай таваккалчиликка боради? Чунки бу руҳан ўсиш ва ҳис- туйғу жиҳатидан соғлом бўлиш учун ягона йўлдир. “Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар.
Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир.” Ёқуб мактубининг 5 боби 16 ояти. Биз фақатгина таваккалчиликларни қабул қилиш орқали ўсишимиз мумкин ва энг қийин таваккалчилик бу — ўзимиз ва бошқалар ҳақида самимий бўлишимиздир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, яна дастурларимизда учрашгунча хайр омон бўлинглар.