3:01

Масиҳийлик Римда 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан соғ-омонликда ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, Империянинг пастқам жойида жоҳил варварлар Рим давлатининг мустаҳкамлигига таҳдид солди.

Шунинг учун уларнинг масиҳийликка имонга киришлари келажакда Тур нозири Мартин томонидан ўтказилган ваъз, Хушхабар тарқатишни ҳужум билан қўллаб- қувватлайдиган сиёсат, давлат амалдорларининг биринчи даражали вазифаси бўлиб қолди.

У тўртинчи аср аскари бўлган, монастирга кетиб, кейин бутун Франциянинг қишлоқларида Хушхабарни тарқатишга жўнади. Баъзи олдинги ва машҳур чет эл хушхабарчилари Римда жамоат ёки давлат билан ҳеч қандай боғлиқ эмас эди.

Улфила, Патрик ва Колумба Рим жамоати ва давлати билан тўғридан-тўғри алоқаси йўқ эди. Уларнинг асосий вазифаси руҳий ўсиш билан кузатиб борилаётган Хушхабарни ваъз қилиш эди. Кейинги асрларда бундай мақсад иккинчи даражали бўлиб қолди. Масиҳий хизматининг чиқиш даври, албатта, Янги Аҳд жамоати бўлиб ҳисобланди.

Ўз Устозларининг хочдаги жон талашиш соатида қўрқиб ва иккиланиб қочишган шогирдлар, Эллигинчи куни Муқаддас Руҳнинг қудратини олишди. Ўша вақтдан бошлаб хушхабарчилик ҳаракати бошланди.

Янги хушхабарчилик ҳаракати ҳақида энг мукаммал ва аниқ ҳисоб, Ҳаворийлар китобида, ҳаворий Павлуснинг бошқалардан ажралиб тургани, ўша вақтда Бутрус, Барнабо, Сила, Юҳанно Марк, Филип, Аполлос ва бошқаларнинг жуда аҳамиятли ўрин эгаллашлари ёзилган.

Авлоддан авлодга етказиш орқали ўтиб келаётган Ёзувдан бошқа биринчи масиҳийлар ҳақида маълумот берадиган манба йўқ, Масиҳнинг шогирдлари бошқа халқларга Хушхабарни шахсан ўзлари етказишганини уларнинг баъзилари тасдиқлайди.

Матто ўзига топширилгани бўйича Эфиопияга жўнаб кетди, Андрей – Скифияга, Бартолмей – Арабистон ва Ҳиндистонга, Тўма ҳам Ҳиндистонга борди. Бу қадимги топшириқлардан ишончлироғи, Тўма тарихига тегишли. Тарихдан, Тўма Шарққа бориб Хушхабар айтишни буюрган Раббимизнинг чақириғига бўйсунмади.

Шундай аниқ бўйсунмаслиги туфайли уни Ҳиндистонга қул қилиб олиб кетишди ва у ерда у шоҳ Гундобарнинг саройида қурилиш назоратчиси бўлди. Яна шоҳнинг хизматида бўла туриб, Тўма бутун кучини сарой қурилиши ишларига эмас, балки Хушхабар тарқатишга қаратгани учун жиноятчи деб топилиб қамоққа тушгани ҳақида маълумот беради.

Ниҳоят Тўма шоҳни ишонтиришга муваффақ бўлди ва у тавба қилиб, сувга тушиб имон келтирди. Бу ҳикоянинг асосий маъноси ўйлаб топилгандек туюлса ҳам, ҳикоянинг асоси тўла ҳақиқат уруғидир. Азизлар, шу ерда мавзумиз якунига етди. Бизнинг сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top