3:05

Болаларнинг ўсишига ёрдам 358

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, “Чунки имонсиз эр имонли хотин орқали муқаддас бўлади ва имонсиз хотин ҳам имонли эри орқали муқаддас бўлади.

Акс ҳолда болаларингиз ҳаром бўлур эдилар, энди эса муқаддасдирлар.” 1- Коринфликларга мактубининг 7 боби 14 ояти. Коринфликлар мажусийликдан кечиб Масиҳга иймон келтиришганидан сўнг, баъзи муаммоларга дуч келишарди, ҳозирги кунда ҳам бу муаммолар кўп учраб туради.

Маслан, эр имонли бўлади ва унинг яшаш тарзи жиддий ўзгаради. Масиҳ унинг ҳаётида ишлаётганини кўрган эр, ўзининг имонсиз хотини билан бирга қолиш ёки ажрашиш ҳақида ўйланиб қоларди.

Азизлар, Бутруснинг айнан ушбу саволга берган жавобини 1-Коринфликларга мактубининг 7 бобидан топиб ўқишимиз мумкин. Агар имонли кишининг имонсиз хотини эри билан яшашни истаса, эр ўз хотини билан яшайвериши керак.

“Имонсиз хотин имонли эр орқали муқаддас бўлади” – дейди ҳаворий Бутрус. Лекин бу, хотин ножот топган дегани эмас. Азиз биродарлар, грек тилида “муқаддас қилиш” сўзи “танлаш, маҳсус ажратиш” деган маъноларни англатади.

Инжилнинг баъзи жойларида бу сўзлар “муқаддас” деб таржима қилинган. Масиҳийнинг муқаддас ҳаёти – “танланган”, маҳсус ҳаётдир. Ҳаворий Павлуснинг фикрича, Худо имонли эрнинг имонсиз хотинини “танлайди” ва унга алоҳида муносабатда бўлади.

“Нега?” деган савол туғилиши табийдир. Чунки унинг эри Худонинг халқига тегишли кишидир. Биз никоҳдан ўтганимизда Худонинг кўз олдида бир бутун бўламиз. Ҳаворий Павлус: “Акс ҳолда болаларингиз ҳаром бўлур эдилар” – дейди.

Умуман Ҳаворий Павлус: “Сизнинг болаларингиз Худо учун жуда муҳим ва сизнинг хотинингиз ҳам Худо учун жуда муҳим, ” деган. Унақада нега биз болаларимизни сувга чўмдирамиз-у имонсиз хотинимизни сувга чўмдирмаймиз?

Чунки хотинимиз катта ёшда бўлгани учун ўзи қарор қилиб Худонинг олдида имонини изҳор қила олади. Бола учун эса отанинг имони муҳимдир. Бола ўз имонини изҳор қилолмайди, бироқ гўдаклигиданоқ ундан Худованд йўлидан боришни даъват қилувчи, отасининг имон муҳрини ўзида олиб юради.

Азиз биродарлар, кўпчилик болани сувга чўмдиргандан кейин ҳаммаси яхши бўлади, деб ўйлаш мумкин. Ҳозирги жамоатларнинг кўп аъзолари худди шундай деб ўйлайдилар. Улар ўз болаларини худди ёнғиндан суғурта қилишаётгандек сувга чўмдириш учун олиб келишади.

Сувга чўмдиришдан сўнг уларнинг оиласи билан атеист қўшнисининг оиласи ўртасида ҳеч қандай фарқ кўринмайди. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top