3:06

Худога xизмат 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, навбатдаги мавзумиз сизлар учун тайёрланди, марҳамат тингланг.

Азиз биродарлар, биз ҳар-биримиз Худога хизмат қилиш учун шакллантирилганмиз. Худо бу коинотдаги ҳар бир жонзодга маълум иқтидор берган. Баъзи ҳайвонлар югуради, баъзилари сакрайди, баъзилари чўмилади, баъзилари қазишади ва баъзилари учадилар.

Бу инсонлар учун ҳам тўғри келади. Ҳар биримиз маълум вазифани бажариш учун ягона тарзда шакллантирилганмиз. Архитекторлар бирор бинони қуришдан илгари улар бу бино нима учун хизмат қилишини сўрайдилар: “Бунинг мақсади нима? Бу қандай ишлатилади?” Исталган вазифа бинонинг шаклини белгилаб беради.

Худо сизни шакллантирмасдан илгари У сизни ерда қандай вазифани бажаришингизни белгилади. У сизни, у учун қандай хизмат қилишингизни аниқлаб, сизни ўша вазифалар учун шакллантирди.

Сиз шундай бўлишингизнинг сабаби — сиз махсус хизмат учун яратилгансиз. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” Эфесликларга мактубининг 2 боби 10 ояти.

Биз қаторма-қатор яратилмаганмиз, балки тўлиқлигимизча яратилганмиз. Биз махсус шакллантирилган, ягона ва юксак санъат асаримиз.

Худо бизни ва хизматимизни ягона қилиб шакллантирди. У айнан керак бўладиган ДНКни тузиб чиқди. Довуд Худони ушбу мукаммаллиги учун улуғлаб шундай деди: “Бутун ичларимни Сен бунёд этдинг, Онам қорнида мени ташкил этдинг”. Забур китобининг 138 боби 13 ояти.

Худди Етел Уотерс айтганидек: “Худо кераксиз нарсани яратмади”. Худо нафақат сизни туғилишингиздан илгари шакллантирди, балки умрингизнинг ҳар бир кунини Унинг шакллантириш жараёнига ёрдамчи қилиб режалади. “Ҳамон пушт шаклида эканман, Кўзларинг кўрарди мени. Ҳали бир кун ҳам яшамаганимда, Сен кунларимни тайин қилиб, Ҳаммасини китобингга ёзган эдинг”. Забур китобининг 138 боби 16 ояти.

Бу дегани ҳаётингизда содир бўладиган ҳар қандай воқеа ҳам аҳамиятсиз эмас. Худо буни сизнинг бошқаларга хизматингиз учун ва Унга хизмат қилишингиз учун яратди. Худо ҳеч қачон бирор нарсани исроф қилмайди.

Агар Унинг улуғворлиги учун ишлатмаганимизда Худо бизга қобилият, қизиқишлар, маҳорат, инъомлар, шахсият ва тажрибани бермас эди. Азизлар, шу ерда бугунги мавзумизни якунлаймиз. Сиз азизларга, ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Азизлар, келаси мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top