2:59

Худога хизмат 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-саломат учраша олганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, агар бошқалар ўзларининг инъомларини қўлламасалар, сиз алданасиз ва агар сиз инъомингизни ишлатмасангиз бошқалар алданади.

Шунинг учун ҳам бизга руҳий инъомларимизни аниқлаш ва ривожлантириш буюрилган. Сиз бирор марта инъомингизни аниқлаш учун вақт сарфлаганмисиз? Шуни билишимиз керакки, очилмаган инъом фойдасиздир.

Агар биз инъомлар ҳақидаги умумий ҳақиқатларни унутсак, бу жамоатда ташвишни келтириб чиқаради. Икки асосий муаммо “инъом рашки” ва “инъом баҳоланиши”дир.

Биринчи муаммо, агар биз инъомимизни бошқаларнинг инъоми билан таққослаганда, Худо бизга берганидан қониқмаганимизда, аччиқланганимизда ёки Худо бошқаларни қандай ишлатаётганидан ҳасад қилган вақтда юзага келади.

Иккинчи муаммо, биз бошқалардан биздаги инъомни кутиб, худди биз бажараётганимиз каби улардан ҳам шуни кутишдир. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир.” 1-Коринфликларга мактубининг12 боби 5 ояти.

Баъзида руҳий инъомлар Худо сизни хизматга тайёрлаши учун шакллантирилади. Сизнинг инъомларингиз хизматингиз учун Худонинг иродасини аниқлашда муҳим рол ўйнайди, аммо улар бутун сурат ўзи эмас.

Худо сизни бошқа йўл учун ҳам шакллантирди. Қалбингизга қулоқ солишингиз Муқаддас Калом “қалб” деган тушунчани бир қанча хоҳиш ва истаклар, умидлар, қизиқишлар, орзулар, ҳаёллар ва интилишларни тасвирлаш учун ишлатади.

Сизнинг қалбингиз барча интилишларингизни тасвирлайди: сиз нимани севишингиз ва нимага кўпроқ меҳрибонлик кўрсатасиз: шулар жумласидандир. Ҳаттоки бугунги кунда ҳам биз: “Мен сени чин қалбимдан севаман” деганда шу нарсани назарда тутамиз.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Сув инсоннинг юзини акс эттиргани каби юраги ҳам унинг кўзгусидир”. Сулаймон Ҳикматлари 27 боб19 оят. Сизнинг қалбингиз ҳақиқий кимлигингизни кўрсатади – сиз чиндан қандайсиз, бошқалар сиз ҳақингизда нима ўйлаши ёки атроф-муҳит сизни мажбур қилгани эмас.

Сизнинг қалбингиз сиз ишлатаётган сўзларни нима учун ишлатаётганингизни аниқлайди, нима учун шундай ҳис қилаётганингизни ва нима учун шундай ҳаракат қилаётганингизни кўрсатади.

Жисмоний жиҳатдан ҳар биримизда ягона юрак уриши мавжуд. Худди бизда турли хил бармоқ изи, кўз нусхаси ва овоз намунаси бўлгани каби, ҳар биримизда турлича юрак уриши бор. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top