2:56

Инсоннинг ақли 01

MP3

Азиз биродарлар, фараз қилинг, бошқа дунёдан ўзга сайёраликлар келиб қолишди, уларнинг ақли ва билими бизникидан ниҳоятда юқори. У ҳолда, биз иложи борича улардан кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилган бўлардик.

Улар бизга кўрсатадиган нарсалар орқали бизнинг ҳозиргача ўрганган барча далиллар ҳақидаги тушунчамиз ўзгариб кетиши мумкин. Лекин, биз ҳақиқатан ҳам тушунган далилларга улар ҳеч ҳам ўзгартириш кирита олишмайди.

Чунки, ўзга сайёраликлар бизга баъзи нарсаларни очиб беришганда ҳам, улар маълум соҳада бизданда кўпроқ билимга эга мутахассислар каби бўлишади, холос. Бундан ташқари, ўзга сайёраликлар бўлган тақдирда ҳам, улар ҳам биз каби коинотдаги мавжудотлар бўлиб, биз каби табиат қонунларига қарам бўлган бўлардилар.

Шундай одамлар борки, улар Худога ўзга сайёралик мутахассис каби қарашади. Биз ундан мутахассиснинг билимини олишимиз мумкин, деб ўйлашади. Биз бундайларни умумий қилиб теистик гуманистлар, деб аташимиз мумкин.

Азизлар, уларни теистик деб аташимизнинг сабаби шуки, улар бизнинг билиш қобилиятимиздан юқорида қандайдир худо ёки худолар бор, деб ўйлашади. Агар уларнинг Худоси масиҳийлик Худосига ўхшатиладиган бўлса, унда бу Худо оламнинг яратилишида ўз ўрнига эга бўлиб, унда ўз табиатидан нишона қолдирган.

Бу қарашни гуманистик деб аташимизга сабаб шуки, уларнинг фикрича билимга эришиш инсоннинг ўз қўлида. Бу соҳада у Худодан мустақилдир. У коинотни текшириб кўриб, ундаги далилларни кашф этади ва уларни бирлаштириб умумий бир-бири билан боғлиқ билимга айлантиради.

У бу ишни ташқи ёрдамсиз ва жуда яхши уддалайди. Лекин, уларнинг фикрича, ҳақиқатнинг шундай томони борки, биз уни тўғридан-тўғри кузата олмаймиз. Биз мана шу руҳий ёки ғайритабиий жабҳа, соҳа ҳақида билишимиз учун бизга махсус ёки ғайритабиий очиқлик, ваҳий керак, шунга муҳтожмиз.

Теистик гуманист бу билимга табиий билимдаги бўшлиқларни тўлдирувчи билим сифатида қарайди. Шундай экан, албатта бу табиий билимга нисбатан қарашимизни ўзгартиради, чунки барча далиллар бир-бирига боғлиқ. Лекин бу нарса аллақачон топилган зарурий ҳақиқатга таъсир қилмайди, уни ўзгартира олмайди; бу фақатгина олдинги билимларимизга қўшимча бўлади, холос.

Бу ҳолда, Худо фақатгина билимимизга муҳим ҳисса қўшувчи мутахассис бўлиб қолади. Биз воқеликнинг табиатини аллақачон тушунганимиз учун Худо ҳам биз каби коинотнинг қонунларига қарам, деб қараймиз. Шу орқали нима бамаънилигини чегаралайдиган қоидалар чиқарамиз.

Шундай экан, Худо ақлимизга қарши, ақл бовар қилмайдиган бирор нарса айтиши имконсиздир! Азизлар, мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top