2:44

Инсоннинг ақли 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз. Сиз азиз биродарлар билан ғойибона бўлсада мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз.

Келинг азиз биродарлар, энди гуманизмга мутлақо қарама-қарши бўлган бошқа фаразлар қилиб кўрамиз.

Масалан дейлик, Муқаддас Китобда айтилган нарсалар тўғри ва Муқаддас Китобда айтилган Худо ҳақиқатан ҳам бор! Муқаддас Китобда эса Худо яратилган бошқа барча нарсалардан мутлақо алоҳида ва ўзгача деб эътироф этилади. У ҳеч ҳам умумий воқеликнинг бир қисми эмас, балки унинг яратувчисидир, шу билан бир вақтда бу Худо борлиқни сақлаб турувчи ва унинг бошқарувчиси ҳамдир.

Бундан ташқари, Худо яратувчи бўлгани учун яратган барча нарсаларида Ўз муҳрини қолдирган. Инсонни Ўз суратида яратиш орқали эса У Ўз муҳрини янада махсус услубда қолдирган.

Инсон Худони билиш учун яратилган. Коинотдаги барча далиллар ўз Яратувчиси ҳақида гапиради ва улар англаб олишимиз учун очиқ намоён қилинган. Шу билан бирга, биз Худо суратида яратилганимизнинг маъноси шуки, биз Худони билсаккина ўзимизни била оламиз ва ўзимизни билиш орқалигина Худони била оламиз.

Худонинг абадий қудрати ва илоҳий табиатини атрофимиздаги табиат, яъни Худо яратган коинотдан ҳамда инсоният орқали билиб олишимиз мумкин. Худо суратида яратилган инсон сўз орқали мулоқот қилар экан, бу энг аввало, Худо сўз, калом орқали мулоқот қилиши туфайлидир.

Худо инсонга қарата айтган биринчи калом Худо ва инсон, ҳамда инсон ва яратилган бошқа нарсалар ўртасидаги алоқанинг ўрнатилганини кўрсатади. Худо Одам Атога Ўзи ҳақида ва Худо билан муносабати ҳақида билиши керак бўлган нарсаларни айтиб берди.

Шундай қилиб, Худодан келган ҳар бир калом воқеликнинг маъносини талқин қилиб беради. Худо бор, лекин У умумий воқеликнинг бир қисми. Гуноҳга тушиш муҳим эмас. Билимга эришиш ҳали ҳам инсоннинг қўлида.

У бу билимни табиатдан олади, шу билан бирга баъзи билимни Худодан ҳам олади. Худодан келадиган ваҳий эса ҳар доим табиий билим орқали фильтр қилинади. Инсон табиат орқали очиқлик, Худонинг каломи орқали эса ғайритабиий ваҳий олади.

Барча табиий очиқликлар Каломдаги ваҳий орқали талқин қилинади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизни шу ерда якунлаймиз ва сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтамиз: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top