MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашганимиздан Худовандга миннатдормиз. Азизлар, албатта биз Янги Аҳднинг ҳақиқатлигига суяна оламиз.

Худо Уни ёзадиган инсонларни Ўзи танлаб, берилган ишни яхши бажаришлари учун, уларни илҳомлантирди. Янги Аҳд ҳақиқатни гапираётганлигига бизни ишонтирадиган асосан учта нарса мавжуд:

Илоҳий илҳом, муаллифларнинг кўзлари яъни гувохлиги, далилларни тартибий текширишлар. Матто, Марк, Луқо ва Юҳанно Исо Масиҳ ҳаётини Хушхабарларда ёзишган ва бу китоблар уларнинг номлари билан юритилади. Булар Янги Аҳд китобининг биринчи тўрт китобларидир.

Биз бу китобларни Инжил деб атаймиз, сабаби Инжилнинг маъноси Хушхабар демакдир. Хушхабар Исонинг ерга қандай келганлиги ва биз учун янги ҳаёaт берганлиги ҳақидаги энг яхши хабар.

Биз ҳар хил фикрдаги одамларни кўрамиз. Одамга қараб уни билиб оламиз. Биттаси яхши қўшни бўлса, бошқаси яхши дўст; ва яна бошқалари юмшоқ эр, ота ва ишчи. Уларнинг ҳаммаси бир-бирига ўхшаган инсонлар, лекин ҳар бири ўзига яраша фарқ қилади, яъни улар кўринишлари ва хулқ-атворлари билан ажралиб туради.

Худо Маттони, Маркни, Луқони ва Юҳаннони Исо ҳақидаги Хушхабарни ҳар хил назарда тутиб ёзишга илҳомлантирди. Матто бизга Шоҳ Довуднинг авлодидан келиб чиққан Исони дунёга одиллик ўрнатувчи Шоҳ каби тақдим этган.

Марк эса бизга Исони Худонинг Хизматкори каби кўрсатади, бу ҳақида Қадимги Аҳд китобида, бизнинг гуноҳларимиз учун қурбон бўладиган Нажоткор келиши башорат қилинган.

Луқо, грек табиби, Исони бутун одамзоднинг касалликларига шифо берувчи Инсон Ўғли сифатида тасвирлайди. Юҳанно ўзининг Хушхабарида Исони, Худонинг Ўғли сифатида ва дунёнинг Нажоткори деб кўрсатади.

Юҳанно Исонинг ҳаётини билгани учун буларни ёзган. Юҳанно Исо билан жуда яқин муносабатда эди. Юҳанно воқеаларнинг гувоҳи сифатида далилга эга – бу далил Исонинг ким эканлигидир.

Юҳанно бу ёзувларни ўқиган ҳар бир одамни Исонинг инсондан ҳам улуғроқ эканлигига ва инсон қиёфасида келган Худо эканлигига ишонтириш мақсадида ёзган. Ва у Исога ишонган ҳамма абадий ҳаётга эга бўлади, деб таъкидлайди. Бу улуғ далил ва ишониш қийин бўлган энг яхши ҳақиқат.

Лекин биз Муқаддас Китобдан ўқиганимизда, Исонинг бошқа издошларининг, У ҳақида ёзганларининг ҳаммаси тўғри эканлигини кўриб турибмиз. Улар Исо ҳақида нимаики айтган бўлса, ҳаммаси ҳақиқатдир. Азизлар, шу ерда мавзумиз якунланади. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top