Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, ўн икки ҳаворийлардан Матто билан Юҳанно Исонинг ёнида уч йил давомида юрган эдилар.
Улар Исонинг яратган мўъжизаларини, бераётган таълимини ёзиб олиб ва Исонинг ўлиб қайта тирилишининг тирик гувоҳлари бўлишганини айтиб берадилар. Юҳанно, Унга инониш қанчалар муҳим эканлиги ва Исо Худодан келганлиги ҳақида гувоҳлик беради.
Матто, Исога шогирд бўлмасидан олдин, расмий ҳужжатлар билан ишларди. Матто Қадимги Аҳдда башорат қилинган Шоҳ – Исо эканлиги ҳақидаги тасдиғини қадамма-қадам намойиш қилади.
Матто Исонинг Шоҳ авлодидан келиб чиққан насабномасини ва Унинг шоҳлигининг асосий қонун-қоидаларини таърифлайди. Исо хизматини қилаётган пайтда, Марк Қуддусда истиқомат қилувчи ёш бола эди.
Балки Исо ваъз айтаётган пайтида, Марк ҳам эшитувчиларнинг орасида бўлган, у Унинг мўъжизаларини ва хочга михланганини ҳам кўргандир. Кейинчалик Марк Бутрус билан жуда яқин дўст бўлиб қолди ва Унинг Хушхабарида берилган бир неча ҳолларни ундан ўрганган бўлиши мумкин.
Шифокор Луқо Исо ҳақида эҳтиёткорлик билан изланишни бошлади. У ўзининг машҳур дўстига, Исонинг ҳаёти ва Унинг жамоатининг ривожланиши ҳақида яна ҳам аниқроқ маълумот бериш учун иккита китоб ёзади. Луқо Исонинг онаси Марям билан суҳбатлашади ва Исо ҳақидаги бошқа воқеаларни яъни Унинг мўъжизавий туғилишини, ҳаётини, ўлимини ва қайта тирилишини ўрганади.
У Исонинг шифолаш ишларида кўпроқ тўхтаб ва Унинг қилган ҳамма ишларини баён этади. Янги Аҳд муаллифларининг қолганлари эса – Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Павлуслар Исо ҳақида ёзишга жуда ҳам яхши тайёргарлик кўришган эдилар.
Бутрус Унинг ёнида уч йил шогирд бўлиб юрди. Ёқуб билан Яҳудо Исонинг укалари эди. Павлус эса Исога ва Унинг издошларига жуда қарши чиққанларнинг бири эди. Лекин Павлус Исо билан йўлда учрашганидан кейин унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди.
Шундан сўнг Павлус бутун ҳаётини бошқаларга Исо ҳақида айтиш ва Унга хизмат қилиш билан ўтказди. Бизлар Исо ҳақида билишимиз учун Худо бу одамларга ёзишга илҳом берди. Уларнинг ёзувларининг ҳаммаси тўғри. Уларнинг тажрибаларидан кейин, Исо ҳақида қандай билишимиз мумкинлигини ва У берадиган ажойиб ҳаёт ҳақида бизга гапириб беради.
Юҳанно бизга мана буларни кўрсатади: “Сизлар биз билан муносабатда бўлинглар, деб мана шу кўриб эшитганларимиздан сизларни хабардор қилмоқдамиз. Биз эса Ота билан ва Унинг Ўғли Исо Масиҳ билан муносабатдамиз”. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.