Ассалому алайкум азиз биродарлар, навбатдаги мавзуларимиз орқали сизлар билан учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Худонинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзларини эсланг:
“Мен бу пайғамбарларни юборган эмасман, уларнинг ўзи югуриб кетди. Мен уларга гапирган эмасман, уларнинг ўзлари пайғамбарлик қилганлар. Улар мен билан кенгашишганда, Менинг ҳалқимга Менинг сўзларимни эълон қилган бўлардилар ва уларни ёмон йўлларидан ва ёмон ишларидан қайтарган бўлардилар”, — дейди Худованд Еремиё китобининг 23 боби 21 ва 22 оятларида.
Мен сизнинг ўз ваъзларингизнинг натижасини кўрмасдан, йилдан йилга тинчгина ваъз қилишингиз мумкинлигига ҳеч тушунмайман. Наҳотки сиз бу ҳалок бўлаётган жонларга ачинмайсиз? Наҳотки сизда ўз жавобгарлигингиз ҳисси йўқ? Худонинг қудрати тўғрисидаги таълимотни мағрурлик билан ўз фойдангизга бузиб кўрсатиб ваъз қилишга қандай журъат қила оласиз, ўз айбингизни Унга қандай ташлай оласиз?
Йўқ, сизнинг ҳамма қобилиятларингиз қадрли эмас, сизнинг фалсафангиз беҳудадир, сизнинг нотиқлигингиз керак эмас, агар ваъзингизнинг бирорта натижасини кўрсата олмасангиз, имонингизни ўзи ҳам беҳудадир.
Ахир унга ҳеч кимни келтирмаётган одамлар Худонинг элчилари бўлишлари мумкинми? Ҳақиқатдан ҳам бундай қуруқ, мевасиз дарахт бўлгандан кўра латтафуруш ёки мўри тозаловчи бўлган яхшироқдир. Арзимас машғулот ҳам ҳар ҳолда инсониятга бирор фойда келтиради.
Бироқ ваъзхонлик минбарида турган ва ўз ишлари билан Худони улуғламаётган, Унга бирорта жонни келтирмаётган ожиз одам ҳам ортиқчадир. У ейдиган нонига ҳам лойиқ эмас.
Агар ўз маошининг озлигига шикоят қилишни истаб қолса, унда унинг виждони унга шундай деб жавоб бериши керак: “Сенда бор бўлганига ҳам лойиқ эмассан!” Азиз биродарлар, Худо сизлардан бирортангизга инсон жонларини қутқаришнинг қаттиқ истагини бермаган бўлса, у яхшиси ғишт терувчи уста бўлсин, агар ўз руҳий дунёсини ва келгуси бахт-саодатини қадрласа, минбардан узоқда турсин.
Худонинг чўпонлар ва устозларнинг чақирувига тегишли иродаси жамоатнинг художўй аъзолари фикрларида ҳам аён бўлади. Чақирувингизнинг исботи учун жамоатингиз ваъзларингизнинг панд-насиҳатли эканлигини ҳис қилиши талаб қилинади.
Одатда Худо Ўзининг номи учун ваъзга чақираётганларнинг эшикларини Ўзи очади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.