Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азиз биродарларимиз билан ғойибона учрашиб турганимиздан жуда мамнунмиз. Азиз биродарлар, ҳаворий Павлус бизларга шундай дейди: “Биз Худонинг ижодимиз.
Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди.” Эфесликларга мактубининг 2 боби 10 ояти. Жамоат оиламиз бизни орқага кетишимиздан сақлайди.
Ҳеч биримизда васвасага қарши кучимиз йўқ. Аниқ вазиятда ҳар биримиз ҳар қандай гуноҳни қила оламиз. Худо буни билади ва шунинг учун У бизларни бир-биримизни сақлаб туришимиз учун тайинлади.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Ҳеч ким гуноҳнинг алдови билан юрагини тош қилмасин; “бугун” дейилгунча, бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар.” Ибронийларга мактубининг 3 боби 13 ояти. “Ўзинги ишинг билан шуғуллангин” Масиҳий ифода эмас.
Бизлар бир-биримизнинг ҳаётимизда қатнашиш учун ҳам чақирилганмиз, ҳам шунга амр этилганмиз. Агар сиз бирор кишини ҳозир руҳан беқарорлигини билсангиз, уни олдига бориб биродарчиликка олиб келишингиз сизнинг вазифангиздир.
Ёқуб бизларга айтади: “Эй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар.” Ёқуб мактубининг 5 боби 19 ояти.
Маҳаллий жамоатнинг биргаликда бўлишининг яна бир афзаллиги У художўй етакчиларнинг руҳий ҳимоясини таъминлайди. Худо чўпон етакчиларга ҳимоя қилиш, қўриқлаш ва Унинг подасининг фаровонлиги учун қайғуриш маъсулиятини беради.
Бизга шундай дейилган: “Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар.” Ибронийларга мактубининг 13 боби17 ояти.
Шайтон танадан ажралган, руҳий бошлиқларга итоатсиз ва якка имонлиларни яхши кўради, чунки у биладики, унинг ҳийлалари учун булар ҳимоясиз ва кучсиздир. У жамоатни сизнинг бешта энг теран муҳтожлигингиз учун яратган: яшаш учун мақсад, бирга яшашимиз учун киши, яшашимиз учун тамойиллар, яшашимиз учун касб ва яшай олишимиз учун куч.
Дунёда ушбу беш афзалликларнинг барчасини топишингиз учун бирор жой йўқдир. Худонинг жамоат учун мақсадлари Унинг сиз учун мақсадларга жуда ўхшашдир. Дунёда жамоатга тенг келадиган ҳеч қандай нарса йўқ!
Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаймиз. Сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.