Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, масиҳий сифатида биз ўзимизни Худонинг тушунчасига мувофиқ ҳаётнинг муҳимлигига олиб келишни англашимиз зарур.
Ўзини тута билиш, ўз ишларимизда ва ҳақиқат йўлларида гуноҳдан нафратланиш назарда тутилади. Ўз устидан назоратга эга бўлган инсон, Худонинг қонунини тушунади ва бу тушунчаларга қарши бўлган ишларни асло қилмайди.
Ҳаворий Павлус 1-Коринфликларга мактубининг 9 боби 24 ва 27 оятларида ўзини тута билиш ҳақида гапиради. Бу ерда мисол сифатида у мусобақа майдонидаги яъни югуриш мусобақасини, таниш бўлган кинояни қўллайди. Ғалаба қозониш учун югуриш керак.
Бу мақсадга эришиш учун нима зарур? Павлус 25-оятда бизга “Mусoбaқaдa жoнбoзлик қилaдигaн ҳaр бир oдaм ҳaр нaрсaдaн нaфсини тияди”, — деб айтади. Бошқача сўзлар билан, агар инсон ғалаба қилишни хоҳласа, ўзини тута билиши лозим.
Вазни юқори бўлган бодам бу югуришда иштирок эта олмайди. Аъло спорт кўринишига эга бўлиш учун ўзини жуда яхши тута билиши зарурдир. Машқларга ажратилган вақт сони ҳайратлантирарли далилни намоён қилади.
Халқаро мусобақада иштирок этаётган атлет, ҳаётининг беш-олти йили давомида кунига бир неча соат тез-тез машқ қилиб туради. У куч солишни сезмаганида, яъни унинг “иккинчи нафаси” очиладиган даражасигача эришиши лозим.
Фақат бутун кучини сарфлайдиган спортчигина бу “нафасни” ҳис қила олади. Мен шахсий тажрибамда шунга ўхшаш туйғуни бошимдан кечирдим. Бундай “нафас” ифода этиб бўлмайдиган эркинлик ва қувват ҳиссига ўхшайди ва бутун куч солишнинг баҳоси келади.
26-оятда Павлус давом этади: “Mенгa қoлсa, шундaй чoпяпмaнки, чoпишим мaқсaдсиз бўлмaйди. Шундaй уриняпмaнки, зaрбaм ҳaвoгa урилгaндaй бўлмaсин”. 2-Тимўтийга мактубининг 2 боби 5 оятида Павлус Тимўтийга спортчи ғалаба тожини кийиши учун, у “қоидага риоя қилиши” лозим, деб айтади.
У ўйиннинг ҳамма қоидаларига риоя қилиб, уларни бузмаслиги лозим. Агар у мусобақада ғалабага эришишни хоҳласа, унда бу қоидаларга қатъий риоя қилишига тўғри келади. Шунингдек азиз биродарлар, агар масиҳийлик ҳаётимиз давомида ғалабага эришишни истасак, турли васвасаларга дуч келишни истамасак, унда Худованднинг амрларига қулоқ тутишимиз лозим. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.