3:03

Ўзини тута билиш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна дастурларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ҳаворий Павлус шундай деб айтган эди:

“Бaдaнимни турткилaб, ўзимгa қул қилиб oлaмaн, тoки бoшқaлaргa нaсиҳaт қилиб туриб, ўзим ярaмaс бўлиб қoлмaйин”, яъни бу ерда у гуноҳни деб, маҳрум бўлиб қолмайин демоқчи эди. У гуноҳ қилишни ва руҳий ғалаба қозониш имкониятини йўқотишни хоҳламайди, шунингдек спортчи ҳам ўйиндан чиқиб кетмаслик учун ножоиз нарса қилишни хоҳламайди.

Бир марта Майами Долфинс футбол жамоасининг ўйинчилари Лос-Анжелос Рейдерс командаси билан турнир олдидан Муқаддас Китоб бўйича таҳлил ўтказишган экан.

Таҳлил Эфесликларга мактубининг 6-бобига асосланган экан. Шунда баъзи ўйинчилар футбол ҳужумига тайёрланиб, тиззабандлари ва тўпиқ қалқонларини кийиб олдилар.

Улар, атлет кўринишининг чўққисига чиқиш учун кўп вақт ўтказганлари ва жуда кўп қувват йўқотганлари билиниб турар эди. Тез орада улар фоний тoж oлиш учун жoнбoзлик қилaдиган кийим-бошларини кийиб олишди.

Улар тайёрлангандан кўра катта аҳамиятга эга бўлган яна битта ҳужум борлигини тушуниб етишди. Бу – чиримас, сўлмас мерос бўлган бoқий тожга эришиш учун руҳий ҳужумдир. Азизлар, бу ҳақида 1-Бутрус китобининг 1 боби 4 оятидан ўқиб олишингиз мумкин.

Бу ҳужумда иштирок этиш учун футбол турнирида қўлланадиган яроқ-аслаҳалардан кўра, катта аҳамиятга эга бўлган кийимлар мавжуд: елкапўшлар, кўкракка тутиладиган қалқонлар, дубулғалар ва сонга тақиладиган аслаҳалар ва бошқа кўплаб химоя анжомлари; агар инсон руҳий жангда ғалабага эришишни хоҳласа, бу яроқ-аслаҳаларни кийиб олиш жуда муҳимдир.

Улар Эфесликларга мактубининг 6 боби 11 оятини биргаликда ўқиб чиқишганди. “Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз”.

“Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронғи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир”. Эфесликларга мактуби 6 боби 12 ояти. Азиз биродарлар, биз курашда иштирок этмоқдамиз ва бу кураш бошқа одамларга қарши эмас. Одамлар кўринмас жин-ажиналар дунёсидаги ўйиннинг пиёдаларидир. Ҳақиқий кураш шайтонга қарши олиб борилмоқда. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top