3:11

Ўзини тута билиш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна дастурларимиз орқали ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Биз учун Масиҳ ва Унга тегишли бўлганлар билан олиб бориладиган руҳий курашнинг жиддийлигини тушуниш муҳим.

Биз “… Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаришимиз лозим, токи … ўрнимизда тура олайлик”. Эфесликларга мактуби 6 боб 13 ояти. Биз шу курашларга тайёрланишимиз керак. Мен барча қурол-аслаҳаларнинг иккита қисмига алоҳида эътибор беришни хоҳлардим.

Улар ҳақида Эфесликларга мактубининг 6 боби 14 оятида ёзилган. Биринчиси, ҳақиқат камари. Павлус шундай деди: “Белингизни ҳақиқат камари билан боғланг …”. Унинг кўз олдида жангга тайёрланаётган рим жангчиси турарди.

Агар рим жангчиси белини боғламасдан жангга жўнаса борми, унинг либоси ён-атрофга эркин ликкиллаб турарди. Қўл жангида бу боғланмаган либос унинг ҳаракатланишига халақит қилиб ва унинг ўлимига сабабчи бўлган бўларди.

Унга қарши курашаётган жангчи душман енгилгина уни либосидан тутиб олиши мумкин. Шунга ўхшаш хавфнинг олдини олиш учун, рим жангчиси ўз либосини сиқиб боғлаб, белига камар тақади. Павлус буни ҳақиқат камари, деб атайди. У бу рамзий иборани ўзини тута билишга самимий содиқлик билан боғлади.

Биз руҳий курашга тайёргарликда тўла жиддийликни намоён қилишимиз лозим. Бу оддий кураш эмас. Биз Худо чақирган тор йўлдан юришда содиқликни намоён қилишимиз даркор.

Бу енгил вазифа эмас: бизни бу йўлдан чиқариб юбориш учун уринаётган овозлар ҳар иккала томонидан таралади. Агар биз Худодан кўра, кўпроқ дунёвий роҳатни севиб қолсак, унда Худо бизни чақирган ўзимизни тута билиш йўлидан чиқиб ва гуноҳ исканжасига ботиб кетамиз. Иккинчиси, солиҳлик совути. Рим жангчиси унинг кўксини ва муҳим ички органларини камон ўқи ва найзаларнинг учларидан ҳимоя қилиши учун совут кийиб олган. Павлус бу қурол-аслаҳаларни солиҳлик совути ёки муқаддаслик, деб атади.

Биз солиҳ ҳаёт кечиришимиз лозим – Худонинг қонунлари ва амрларига бўйсунишимиз керак, токи жангда таҳқирланмайлик. 2-Коринфликларга мактубининг 7 боби 1 оятида Павлус шундай дейди: “Эй севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуғ ваъдаларни берган экан, бадан ва руҳимизни булғовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик”.

Мен ўзини тута олмайдиган масиҳийлар учун руҳан қайғураман. Улар бўйсуниш кераклигини билишади, аммо уни назарга илмайди. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top