3:10

Ўзини бахолаш 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Азиз дўстлар, ушбу ҳаёт метафораси Муқаддас Каломнинг бир қанча ҳикояларида келтирилган. Худо кетма-кет инсон характерини, иймонини, итоаткорлигини, севгисини, тўғрилигини, ва содиқлигини синаб кўради.

Текширишлар, васвасалар, танбеҳлар ва синовлар каби сўзлар Муқаддас Каломда 200 мартадан ортиқ учрайди. Худо Иброҳимни ўғли Исҳоқни қурбонлик қилиш орқали синаб кўради. Худо Ёқубни у Роҳилани хотинликка олиши учун қўшимча йиллар ишлаши орқали синаб кўради.

Одам Ато ва Момо Ҳаво Адан боғида синовдан ўтолмадилар, ва Довуд бир неча вазиятларда Худонинг синовидан ўтолмаган. Аммо Муқаддас Калом бизга кўпгина инсонлар: Юсуф, Рут, Эстер ва Дониёр кабилар Худо синовидан ўтганларини таъкидлайди.

Характер синов орқали ҳам ривожлантирилади, ҳам очиқ намоён бўлади. Худо доимо сизнинг одамларга, муаммоларга, муваффақиятларга, келишмовчиликларга, касалликларга, тушкунликларга ва ҳаттоки об- ҳавога нисбатан муносабатларимизни текширади.

У ҳаттоки оддий ҳаракатларимиз: масалан бошқаларга эшик очиш, бир парча ахлатни олиш, ёки официант ёки ходимларга юмшоқ муомалада бўлишингизни ҳам текширади. Биз Худонинг барча синовларини олдиндан айтолмаймиз, лекин баъзиларини Муқаддас Каломга асосланиб айта оламиз.

Сиз катта ўзгаришлар, кечиктирилган ваъдалар, имконсиз муаммолар, жавоб берилмаган ибодатлар, мақбул бўлмаган танқид, ва ҳаттоки маъносиз фожеалар орқали синалиб кўрасиз. Мен ўзимнинг ҳаётимда Худо менинг имонимни муаммолар орқали, умидимни мол-мулкимни қандай бошқаришимиз ва севгимни инсонлар орқали синаб кўришини пайқадим.

Энг асосий синов — сиз қачонки ҳаётингизда Худони ҳис қилмаган вақтда қандай ҳаракат қилишингиздир. Баъзан Худо атайлаб чекинади, ва биз унинг яқинлигини ҳис қилолмаймиз. Ҳезекия номли шоҳ ушбу синовни бошидан кечирган.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо Ҳезекиядан унинг юрагида ҳақиқатдан нима борлигини кўриш учун чекинди.” Ҳезекия Худо билан муносабатдан мамнун бўларди, аммо Худо унинг характерини синаб кўриш учун, унинг ожиз томонларини очиб бериш учун ва уни кўпроқ маъсулиятга тайёрлаш учун уни ҳаётидаги энг оғир вазиятида ташлаб қўйди.

Қачонки ҳаётни синов сифатида тушунсангиз, ҳаётингизда ҳеч нарса муҳим эмаслигини тушунасиз. Ҳаттоки энг кичик воқеа ҳам ҳарактерингизни ривожлантириш учун муҳимдир. Ҳар кун муҳим кундир ва ҳар сония характерингизни ривожлантириш учун, севгингизни намоиш этиш учун ёки Худога таяниш учун улкан имкониятдир. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top