3:02

Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат, ғойибона бўлса-да учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, Ибтидо китобининг 1 боби 26 оятида шундай ёзилган: “Энди инсон зотини яратайлик, улар Ўз суратимиздай, Ўзимизга ўхшаган бўлсин”.

Яратайлик, … Ўз суратимиздай деган сўзлар билан Худо кимга мурожаат қиляпти? Гуёки Худо Ўзи-ўзи билан гаплашаётганга ўхшайди. Тушунаман, бу жуда ғалати эшитилади албатта.

Бироқ бу дархақиқат шундай. Муқаддас Китоб қатъиян, Худо ягона, деб айтади. Бироқ бу ягона Худо учта тенг равишдаги абадий ва тенг равишдаги илоҳий шахсдир яъни: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳдан ташкил топган.

Бу учта шахс Учбирликни гавдалантиради. Лекин барибир бу битта — ягона Худо. Асрлар давомида одамлар Учбирликни турли хил ўхшатишлар, масалан, тухум ёрдамида тушунтириб беришга ҳаракат қилишган.

Тухум қобиқдан, оқидан ва сариғидан иборат. Ушбу учта алоҳида қисмлар битта тухумни ташкил қилади. Масалан, сув: у суюқ, буғ ва муз кўринишади бўлиши мумкин, лекин барибир буларни ҳаммаси сув.

Бироқ ушбу ўхшатишларда тўлиқ сурат кўринмаяпти. Гап шундаки, инсон ақли чекланган, Худо бизга Ўзи ҳақида очиб берган нарсаларни ҳаммасини тушуниш қийин.

Биз ўз ақлимиз билан Худонинг абадий эканлигини ёки Унинг ҳар ерда ҳозирлигини тушуна олмаганимиз каби, Учбирликнинг моҳиятини ҳам тушуна олмаймиз. Биз Худо ҳақида ҳали кўп нарсани билмаймиз, шунинг учун бунга ҳайрон бўлмасак ҳам бўлади.

Болалигимизда, кўп нарсаларни тушунмасдик, лекин қандай бўлса, шундай қабул қилардик. Бола электр токининг нималигини, розеткани суғурганингизда, нима учун ток полга оқиб тушмаслигини ва умуман олганда, кўзга кўринмайдиган нарса қандай қилиб уриши мумкинлигини тушунмайди.

Биз электр токининг нималигини тушунмасдик, уни кўрмаганмиз, аммо бундан электр токи мавжуд бўлмай қолмади-ку. Худди шундай, Худо ҳам: биз Уни тўлиқ тушуна олмаймиз, аммо шунга қарамай, Худо бор.

Худо ягона, аммо уч хил кўринишдадир: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ – уларнинг ҳаммаси табиатан ва хусусиятлари томонидан бир. Худо сўзининг асосида Унинг учбирлигига ишора бордир. Барча сирлар Эгамиз Худога тегишлидир. Аммо У қонунни бизга аён қилди, токи биз фарзандларимиз билан бу қонун шартларига то абад амал қилайлик.

Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга шу жойда якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамизнинг манзили: www.dilkash@najot.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top