Ассалому алайкум азиз мухлисларимиз, сиз азиз биродарларимиз билан яна соғ-омон учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, имонга келишимиздан аввал бизнинг виждонимиз бизни унчалик ҳам безовта қилмас эди.
Худованднинг қанчалик поклигини ва гуноҳнинг қанчалик жирканч эканлигини кўрганимиздан кейин виждонимиз тўлиқ уйғонади. Гуноҳларимизни тушунишимиз, ва айибдорлик ҳисси баъзан шунчалик кучли бўладики, ҳатто бизни анча мушкул аҳволга солиб қўйиши мумкин.
Ана шундай пайтларда, баъзиларимиз Масиҳнинг Қонидаги таъсирни кучни назаримиздан четда қолдирамиз. Азизлар, баъзан гуноҳларимиз шунчалик катта бўлиб кўринадики, “энди мени Худо кечирмайди, Масиҳнинг Қони мени юва олмайди”, деган фикрга ҳам борамиз.
Бунга Масиҳ Қонини Худо олдида қанчалик қимматли эканини тан олмаслик сабаб бўлади. Азиз дўстим, шунга ўхшаш пайтлар бўлса, асло ҳис-туйғуларингизга суянманг.
Чунки Қон биринчи навбатда Худо учун тўкилди. Қонни биринчи навбатда Худованд кўради. Биз эса Қонни Худо қандай қадр- қиммат билан қабул қилган бўлса, шундай қабул қилишимиз керак.
Шундагина биз Масиҳнинг Қони биз учун қанчалик аҳамятли эканлигини тушуниб етамиз. Азизлар, Худованд Масиҳнинг Қонини гуноҳларимизни кечириш учун етади, деб айтгани учун биз ишонишимиз керак.
Имон билан Қон орқали келган кечиримни ҳаётимизга қабул қилишимиз керак. Азиз биродарлар, Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Биласизларки, ота- боболарингизнинг беъмани турмуш тарзидан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига қутулмагансизлар.
Сизлар бенуқсон ва беғубор қўзи қонига ўхшаган Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. Масиҳ дунё бино бўлишидан бурун тайинланган бўлса ҳам, замоннинг охирида сизлар учун пайдо бўлади”. Биринчи Бутрус китобининг 1 боби 18 ва 20 оятлари.
Азизлар, агар Худо гуноҳларимиз учун ушбу Қонни тўлов ўрнида берган бўлса, демак жазо аллақачон берилиб бўлганига ишонсак бўлади. Агар тўкилган Қон Худони қониқтирган бўлса, демак Қон қабул қилинибди. Азиз дўстлар, бизнинг Қон ҳақидаги фикримиз Худонинг фикрга тўғри келиши керак.
Биз Ундан ортиқ ҳам, кам ҳам фикр қилмаслигимиз керак. Худованд Муқаддас ва Адолатли Худодир. Агар Муқаддас ва Адолатли Худо Исо Масиҳнинг Қонини бизларнинг гуноҳларимиз ювилиши учун етарли деб қабул қилган бўлса, демак гуноҳларимиз кечирилганига ишонсак бўлади.
Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.