3:07

Масиҳийлик 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Ҳозирги кундаги жамоатни кўриб чиқиб, Джордж Барна шундай таъкидлайди: Яқинларига ҳалақит бермаслиги учун кўнгли тусаганини килишда жонбозлик кўрсатишади.

Бу фикрни бешта масиҳийдан иккитаси тўғри, деб топишади, шу билан бирга улар шубҳасиз қоидаларни ва инжилий аҳлоқий қонунни рад қилишади. Ундан учтаси хушчақчақ ва бахтли бўлиш — ҳаётда энг муҳим нарса эканлигига рози бўлишади.

Масиҳийлар пул ва бошқа нарсаларни севиб қолишган ва уларнинг юракларида масиҳий имон ҳукмронлик қилади, деб айтиб бўладими? Мисол учун, масиҳийларнинг яримидан кўпи хоҳлаган нарсасини эътиборга олмаганда, керакли нарсани сотиб олишлари учун доимий равишда пул етмайди.

Тўртта имонлидан биттасининг ўйлашича пул — бу муваффақиятнинг ўлчови. Бундай бойликларни эътиқод қилувчи одамлар номасиҳийларнинг орасида шунга ўхшаш ёндашиш каби, масиҳийлар орасида тез-тез учраб туради ва бу миллионлаб қалбаки имонлиларнинг ҳаётида масиҳий имоннинг маъносизлигини билдиради.

Масиҳийлар кучи етган жойларда Хушхабар айтишга ўргатилмаган ва шунингдек, уларнинг аҳлоқий бойликлари “рангсизланган”. Масиҳийларни номасиҳийлардан ажратадиган чегара ҳозир ноаниқ бўлиб қолди ва тез ҳолда умуман ўчиб кетиши мумкин.

Буни мен ўзимнинг шахсий чўпонлик тажрибам асосида айтмоқдаман. Масиҳийлар пул сарфлаганида ва вақт ўтказганида, меҳнатга ва дам олишга, ажралиб қайта никоҳдан ўтишга бўлган муносабатларида Муқаддас Китобдан кўра кўпроқ атрофдаги маданият таъсири кўринади.

Қисқача айтганда, жамоат оғир ожизликдан азоб чекади, унга хизмат қилиш тажрибаси ва маънавий мустаҳкамлик етишмайди. Оз Гиннес айтади: “Биз ўз табиийлигимизни йўқотдик ва энди олийжаноблик йўқ, фақат оварагарчиликнинг беҳудалиги… биз ўзимизнинг шахсимизни охирги таъсуротларимиздан нари ўтмасдан улуғлаймиз” деганда, у жамоатнинг беқувватлигини назарда тутади.

Джордж Гэллап Институтининг маълумотлари бу фикрни тасдиқлайди. Бахтиёрлик амрларини Масиҳ айтганини фақат 42 фоиз масиҳийларгина билишади, у ҳам телевидение кўрсатувлари орқали. Ўнта амрни айтиб берадиган масиҳийлар ундан ҳам кам.

Инжилий имонлилар Инжилни мутлақо билмаганини кўрсатишади. Азизлар, Муқаддас Каломни доимо ўқиш нур, ўқимаслик эса қоронғуликдир. Инжилий чўпонлар баъзан шунчалик калтафаҳм бўладики, ҳатто нима тўғрисида айтилганини англай олмайдилар.

Улар томондан айтилган ваъзлар халқни ҳақиқий масиҳий ҳаётга ўргатмайди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top