3:17

Марказий Осиёда Масиҳийлик 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Азиз биродарлар, ҳеч ким Марказий Осиёга пайғамбарлар ташриф буюрганини исботлар олмаса ҳам, ҳаммага шу нарса маълумки, Бухоро яҳудийлари фақатгина Бухорода эмас, балки Марказий Осиёнинг кўплаб шаҳарларида узоқ асрлар мобайнида яшаб келишган.

Азизлар, Марказий Осиёда бир муҳим имон аҳамият касб этган, лекин шу билан бирга кам танилган, бу эса албатта масиҳийликдир. Марказий Осиёда яшовчи кўплаб одамлар масиҳийликни биринчи бўлиб, рус босқинчилари томонидан ўн тўққизинчи асрда бу ерларга олиб келинган ғарбий динлардан бири, деб билишади.

Бу фикр эса ҳақиқатдан жуда узоқ. Аслини қараганда масиҳийлик на ғарбий, на шарқий иймондир. Аксинча, масиҳийлик яҳудий ва ислом динлари ҳам вужудга келган Маънавият ва Маърифатнинг Буюк бешиги бўлган Ўрта Шарқдан келган.

Масиҳийлик биринчи бўлиб ғарбга тарқалганлигига қарамай, бу иймон ўшандан кейин шарққа қараб тарқалиб бутун Осиёда ҳамда Марказий Осиёда катта таассуротга эга бўлган.

Инжилнинг бир неча ҳикояларида шарқ одамларининг Исо Масиҳ ва Унинг биринчи шогирдлари билан бўлган мулоқотлари ҳақида ёзилган. Биринчи ҳикоя Исо туғилганида ғўдакни зиёрат қилишга келган уч мунажжимлар форс мамлакатидан келганлар, улар Исо Масиҳни подшоҳ сифатида улуғлаб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва мумиё совға қилдилар.

Қуддусда эса эллигинчи куни Муқаддас Руҳ Исонинг биринчи шогирдларининг устига тушганда, Форс ва Мессопотамиядан келган одамлар ҳам бор эди. Бу ҳодисалар ҳақида ҳам Инжилда батафсил ёзиб қўйилган.

Азиз биродарлар, қўшимча сифатида яна шу ҳикояларни айтса бўладики, аввалги халқ достонларига кўра Исонинг баъзи бир ҳаворийлари, айнан Тўма, Бартоламей ва Идрис, Исо Масиҳ хақидаги Хушхабарни Форс, Афғонистон, Сак, Сўғдиёна ва Хиндистон аҳолисига воизлик қилишган.

Азизлар, шубҳасиз айтишимиз мумкинки, эрамизнинг иккинчи асрида Эдессада, ҳозирги Туркия ва ундан кейинроқ Арбелада ҳозирги Ироқда кўплаб жамоатлар бўлган.

Шу ердан Исо Масиҳнинг издошлари шарққа қараб Исо Масиҳ ҳақида одамларга ҳикоя қилиб келишган. Орадан кўп вақт ўтмай, форс мамлакатида кучли масиҳий жамоатлар вужудга келган. Сосонийлар бошқариб келаётган форс подшолиги томонидан дахшатли қувғинлар бўлишига қарамай, жамоатлар ўсиб борар эди.

Бир юз тўқсон олтинчи йилда Исонинг сўриялик бир издоши Бардайсан, форс подшолигида бўлаётган ҳодисаларни шундай ифодалаган: “Биз Масиҳ номи билан Исо умматларимиз. Урфу одатларга қарасак, бизнинг биродарларимиз эътиқодимиз ва иймонимиз зид келадиган ҳамма нарсалардан ўзимизни четга тортамиз.

Азизлар, шунинг билан мавзумиз ўз поёнига етиб қолди. Сиз азизлар билан шу жойда хайрлашамиз, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top