Ассалому алайкум азиз мухлислар! Сиз азиз дўстларимиз билан яна соғлик –саломатлик ила учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Шундай қилиб, гуноҳкор инсон атайлаб ҳар бир далилни қайта талқин қилиб, унга Худо борлигини рад этувчи маъно беради.
Шунга қарамай, унда Худонинг сурати бўлгани учун инсон Худони ҳис эта олади. Лекин ўз ақлида, фикрлашида у ҳақиқатни коинот ҳақидаги ўзининг инсоний тушунчаси билан алмаштирди.
Инсон ақли самарасиз бўлиб, уни зулмат қоплади. Азизлар, бу ҳақида Римликларга мактубининг1 боби 18 ва 25 оятларида ёзилган. Инсон Худо ҳақидаги билимни инкор қилиб яшириб, унинг ўрнини атеистик гуманизм билан алмаштиради.
Масиҳий теизм Муқаддас Китобга асосланган ҳолда атеистик ва теистик гуманизмни мана шундай талқин қилади, тушунади. Гуманизмнинг барча турлари эса, инсониятнинг гуноҳкорлиги маҳсули бўлиб, у Худонинг ҳақиқатини тан олишдан бош тортади.
Улар ҳақиқатни самарасиз ёлғонга алмашишади. Инсоннинг гуноҳкорлиги ўзи билган ҳолда ҳақиқатни таниёлмаслигига олиб келадиган бўлса, бизда умид бормикан? Муқаддас Китобда айтиладики, инсон юрагининг ўликлиги, гуноҳкорлиги ва Худога нисбатан нафратини Худонинг эзгулиги енгади, бартараф этади.
Худо бизга ўзи ҳақида янги ва махсус очиқлик беради. Ундан сўнг эса, Унинг ваҳийсини тушунишимиз ва қабул қилишимиз учун Ўз Руҳи орқали исёнкор иродамизни енгиб, забт этади.
Муқаддас Руҳ Худонинг Каломи ҳақиқатлигига бизни ишонтиради. Шу орқали ўзгарган, имонли гуноҳкорнинг ақли, фикри Худо ҳақиқатини қабул қила олиши учун қайта тиклана бошлайди. Шунга қарамай, бизнинг қайта тикланишимиз охирги кунда, охиратда тўлиқ ўзгаргунимизга қадар якунига етмайди.
Бу ҳаётимиз давомида ичимиздаги янги ва Худога қарши исён қилувчи эски ҳаёт ўртасидаги зиддият бўлади. Биз ҳар доим ҳам Худо Ўз Каломида очиб берганидек, фикрларимизда ва хатти-ҳаракатимизда изчил бўлолмаймиз.
Лекин, биз Худо талқин қилган далиллар нималигини, яъни, ҳақиқатдан нима нималигини билишга қодир бўламиз. Чунки Худованд биз инсонларга етарлича фикрлаш қобилятини ато этган. Шу билан бирга Худо ҳақидаги ҳақиқатларни охиригача англаб етолмаймиз. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди.
Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азиз биродарлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.