MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар! Азизлар, Муқаддас Каломда шундай ёзилган бир оят бор: “Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингким, сизлардан илгари Мендан нафратланган.

“Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас. Агар Мени қувғин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувғин қиладилар”. Муқаддас Руҳга тўлган масиҳийнинг ҳаёти бошқа ҳеч қандай йўл билан эришиб бўлмайдиган саргузашт ва ҳаяжонларга тўлиқ бўлса-да, осон ҳаёт эмас.

Масиҳий бўлсак – бўлмасак, биз ҳаётда муаммоларга учраймиз. Масиҳий бўлмоқчи эканман, Худода мен учун бор бўлган барча нарсаларни ва Худо хоҳлагандек бўлишини хоҳлайман.

Бу дунёда бирибир азобланар ва ўлар эканман, энг юқори ва олий нарсалар учун, Раббимиз Исо Масиҳ ва Унинг Хушхабари учун азоб чекиб, жонимни тикишим аълороқ эмасми? Бу ҳаёлларни тарк этишдан олдин, мен сиздан сўрамоқчи эдим.

Масиҳ учун азоб чекиб афсусланган Худонинг бирор-бир азизи ҳақида эшитганмисиз? Мен ҳач қачон эшитмаганман. Топшириқ қанчалик қийин бўлишидан қатъий назар, Масиҳга хизмат қилишдек шараф учун Худога фақатгина олқишлар, зўр муҳаббат ва миннатдорчилик ёғдирилганлиги ҳақида эшитганман.

Иккинчи томондан эса Масиҳни ўз ҳаётларига кечроқ қабул қилганлардан шунчалик узоқ кутганларидан афсусда эканликларини эшитдим. Ғам-ғуссангизни оширманг, лекин ҳаётда фақат камалак рангларни ҳам кутманг.

Энди эса Муқаддас Руҳга тўлиб-тошишнинг кейинги қадами томон ҳаракат қилинг. Имон билан Муқаддас Руҳга тўлиш бизларга хосдир. Агар сиз масиҳий бўлсангиз Ота Худо, Ўғил ва Муқаддас Руҳ аллақачон сизда яшаётганини ёдда тутинг.

Буюк руҳий куч ва имконига эгасиз. Мерослари Масиҳда бўла туриб, руҳий бойликдан фойдаланмасдан руҳан камбағал ҳолда мағлубиятда яшаётган кўплаб масиҳийлар, уйида сандиқлари тилла-ю зарга тўла туриб оч қолган хасисга ўхшайди.

Эфесликларга мактубининг 5 боби 18 оятида ҳаворий Павлус шундай деб огоҳлантиради: “Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар”.

Бундан ташқари 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 14 ва15 оятларига кўра шу нарсага ишонамизки, “Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади.

Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз”. Худонинг Руҳига тўлишимиз Худонинг иродаси эканлигини билишимиздир. Шундай экан, Муқаддас Руҳдан бизни тўлдиришини сўраганимизда, Худонинг Каломига кўра ибодатимизга жавоб олишимизни ҳам биламиз. Азизлар, шу ерда мавзумизни якунлаб сизлар билан хайрлашамиз. Саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top