3:09

Янги ҳаёт

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азиз биродар, мана Раббимиз Исо Масиҳ билан Янги Ҳаётни бошладингиз. Масиҳийлик ҳаёт тарзи остида Худо шунчаки аниқ қоидаларга, ахлоқий норма ёки урф-одатларга уринишнигина назарда тутмайди.

Одамнинг ўз Раббийси Исо Масиҳ тимсолида, зуҳур бўлган Яратувчи билан ҳаётий, ўзаро шахсий муносабатлар кўзда тутилади. Исо Масиҳ билан ўзининг ўзаро муносабатларида ўсиш учун имонлиларга кўмак бериш мақсадида ишланган кўплаб дарсликлар мавжуд.

Ҳар бир масиҳий, агарда у ўз гуноҳлари учун тавба қилишни ўрганиб олса, Худо билан алоқадан доимо завқлана олади. Исо Масиҳ билан чуқур алоқада яшаш – бу яъни тўла ҳаёт, қаноат билан яшайдиган ҳаёт демакдир.

Сиз Исо Масиҳни қабул қилган чоғда У билан ўзаро шахсий муносабатларга кириб бордингиз. Сиз Худонинг фарзанди бўлдингиз. Бу хақида Юҳанно мактубининг 1 боби 12 оятида ёзилган. Сиз Унинг ҳаётига эришдингиз ва сиз энди Унинг–“Масиҳий” номига эгасиз.

Эндиликда шу номга муносиб ҳаёт кечиришингиз лозим. Кўпгина масиҳийлар: «Мен ва Худога ёқмайдиган ишларни қилганимда нима ҳодиса юз беради?», бошқача қилиб айтганда, «Худо билан бўлган муносабатлар бузиладими? Исо мени ташлаб кетадими?» деб сўрайдилар.

Бу саволга жавоб Худо билан бизнинг ўзаро муносабатларимиз ва У билан бизнинг алоқамиз ўртасидаги фарқни кўрсатсак тушунарли бўлади. Худо билан бизнинг ўзаро муносабатларимиз ва Худо билан алоқа ўртасидаги фарқни қариндошлик алоқалари мисолида кўрсатамиз.

Оилада туғилган бола ўз отасининг ўғлидир, чунки отанинг ҳаёти унда давом этади.У отасининг исмини олган. Айтайлик, ўғил уйни ташлаб кетишга аҳд қилди ва отасини ранжитувчи бир неча кирдикорликка йўл қўйди.

У аввалгидек ўз отасининг ўғли бўладими? Ота ва ўғилнинг қариндошлик муносабатлари ўзгармасдир. Улар ўғилнинг ҳаракатига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуддир. Шундай бўлсада,уларнинг алоқасига нима бўлади? Уларнинг алоқаси ўғилнинг ҳаракатлари билан бузилган.

Алоқани тиклаш учун ўғил нима қилиши керак? Ўғил отасининг ёнига бориши керак, ўзининг ноҳақ эканлигига иқрор бўлиб, отасидан кечирим сўраши керак. Келинглар, айтилганларнинг ҳаммасини Худо ва бизнинг ўзаро муносабатларимизга татбиқ этайлик.

Бизнинг Отамиз, яъни Худо билан бизнинг ўзаро муносабатларимиз доимийдир. Биз Унинг болаларимиз. Ва бу муносабатлар ҳеч қачон ўзгармайди. Лекин биз, Худога лозим бўлмаган ишларни ва гуноҳларни қилиб қўйсак, У билан бизнинг алоқамиз узилади. Шунинг учун Худо билан бўлган алоқани тиклаш учун биз Унга гуноҳкор эканлигимизда иқрор бўлишимиз ва Ундан кечирим сўрашимиз керак. Азизлар, мавзумиз шу жойда ўз якунига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top