3:02

Шахсий ибодат 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, чўпон қандай бўлмасин , ибодат доимо унинг қалбида бўлиши керак. Масиҳий чўпондан бошқа яна ким кўпроқ ушбу амрни бажариши керак, яъни “Тинимсиз ибодат қилинг!” — деб айтилган Худованднинг сўзларини назарда тутяпмиз.

Азиз биродарлар, чўпонда хам ўзига хос васвасалар, курашлар, қийинчиликлар ва турли хил дард-аламлар бор. У худди одамлар ва Худо ўртасидаги воситачидек бўлиши керак; унга Худонинг марҳамати ва муруввати бошқа одамларга қараганда кўпроқ керак.

Буни эса биз оддий жамоат аъзолари яхши тушунишимиз зарур. Агар буни чўпон тушунса, у доимо Парвардигорга ўз буюк хизматини олиб бориш учун унга ҳам куч беришини сўраб ибодат билан интилади ва Худога ёлворади: “Кўзим тикаман баланд тоғларга, менга мадад қаердан келар”.

Бир дўстимиз кунларнинг бирида яқин дўстига шундай ёзибди: “Ўзимни дадил тута олмаслик ҳолатлари тез-тез содир бўлиб турса-да, бундай пайтда мен доим ўзимни худди уясидан чиқарилган ночор қушчага ўхшатаман.

Мен олдингидек Худога қутбга интилаётган магнит каби мурожаат қилмагунимча тинчлана олмайман. Худонинг марҳамати билан мен жамоатимиз билан: “Кечқурунлари бутун қалбим билан Сенга интиламан ва бутун тонгги руҳим билан мен Худовандим, Сен билан биргаман; менинг қалбим доим Худо билан ва бутун мақсадим ва ҳаётимнинг бахт-саодати Унга интилади”, деб айта оламиз.

Бунга бизнинг, Худо хизматкорларининг ҳаёти ҳам қаратилиши керак. Агар биз, ваъзхонлар ибодатга эътибор бермасак, у ҳолда ўзимизга жуда ачинишимиз керак бўлади.

Агар биз бирор кун Масиҳнинг катта ёки кичик подасини боқишимиз керак бўлиб қолса ва ўшанда ибодатингизда заифлашсангиз, унда нафақат сизни, балки сизга ишониб топширилган масиҳийларга ҳам ачиниш керак бўлади.

Бундан ташқари келгусида сиз жуда айбдор бўласиз: сизни уят ва шармандаликка дучор қиладиган кун келади.Чўпон ҳаётида шахсий ибодатнинг буюк аҳамияти ҳақида гапириш шарт бўлмаса керак, лекин шунга қарамасдан бундан ўзимни тийиб тура олмайман.

Агар сиз Худонинг элчилари бўлсангиз, Худонинг марҳамати сиз учун ғоят қимматлидир; Сиз Унга қанчалик яқин бўлсангиз, шунчалик хизматингизни муваффақиятли бажарасиз. Бунинг учун Худо томонидан сизга ҳадя қилинган барча воситалар ичидан ибодатдек буюкроғини билмайман. Биз қалбдан қилган ибодатимиз билан ўсамиз, кучли бўламиз ва ҳамма нарсани енгиб ўтамиз. Азизлар, шунинг билан мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top