2:55

Шахсий ибодат 02

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, сизнинг ибодатларингиз сиз ҳали ваъзингиз ҳақида энди ўйлаётган вақтингизда ҳам сизга энг яхши ёрдамчилар бўла олади.

Эсовга ўхшаб одамлар ўз ўлжасини излаётган пайтларида сиз ибодат ёрдамида олдингизда аллақачон яхши тайёрланган таомни топасизлар ва Ёқубнинг сўзларини ҳаққонийлик билан такрорлаш ҳолатида бўласиз: “Худованд менга рўпара қилди”.

Агар сизнинг ёзганларингиз қалбдан чиқса сиз яхши ёзасиз, агар сиз тиз чўкиб қаттиқ ибодатда ваъзларингиз учун Ундан “материал” сўрасангиз, сиз яхши гапирасиз. Ибодат руҳий машқ сифатида сизга кўп нарсани ўргатади ва сизга зарурини танлашга ёрдам беради.

У сизнинг ички кўзингизни тозалайди ва сизни Худонинг марҳамати нурида ҳақиқатни билишга қобилиятли қилади. Сиз каломдаги хазинани ибодат калити билан очмас экансиз, уни ҳам тез орада тушуна олмайсиз.

Дониёр Худо олдида ибодатда турганда Каломнинг маъноси унга қандай ажойиб очилди! Бутрус “уйнинг томи”да қанчалик кўп нарсага ўрганди! Бизнинг юрагимиз ҳужраси мустақил ўқишимиз учун энг яхши жойдир.

Шарҳловчилар яхши ўқитувчилардир, лекин Калом Манбасининг ўзи, албатта беқиёс даражада яхшироқдир; ибодатда биз бевосита Унга мурожаат қиламиз ва Унинг ёрдам беришини сўраб ёлворамиз. Матннинг моҳиятига етиш ва қурт ёнғоқ мағзига кириб борганидек, унга сингиш буюк ишдир.

Ибодат бизни қурол билан таъминлайди, унинг ёрдамида биз буюк хақиқатларни ўзлаштиришимиз мумкин. Кишилар тошлар қандай қилиб мустаҳкам эканлигига доимо ҳайрон қолишади, лекин кишини янада ҳайрон қолдиргани бу қандай қилиб айрим кишилар масиҳийлик таълимотининг буюк сирларини шу қадар ажойиб тушунишга эришганлигидир!

Ахир бу мўъжизани ибодат пайдо қилмадими? Худога бўлган ўтли умид қоронғуликни ҳам нурга айлантиради. Доимий, қатъий ибодат бизнинг қаршимиздаги сирли пардани кўтаради ва Яратувчи сирларининг тубига қараш марҳаматини беради.

Бир илоҳиёт ўқитувчиси мунозара пайтида олдида турган қоғоз вароғига ҳадеб нимадир ёзаётганлигини пайқаб қолишибди. Қизиқувчилар унинг ёзганларига қараганларида у ерда доим такрорланаётган сўзларнигина кўрибдилар: “Ёритгин, Худованд”, “Ёритгин, Худованд!..”

Ахир ҳақиқатдан ҳам ваъз тайёрлаётганда Каломни тушунишга интилаётган киши учун бу сўзлар мос келмайдими? Азизлар, Худованд сизга ёр бўлсин деб, бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top