2:56

Шахсий ибодат 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродардлар. Азизлар, гўё Мусонинг хассаси зарбалари остида чуқур фикр ирмоқлари кўзингиз олдидан бир неча бор оқиб ўтади. Худонинг тош конида ибодат болғаси билан ишлаётган пайтингизда қимматбаҳо металлнинг янги конлари кўз олдингизда пайдо бўлади.

Бир неча бор сизга гўё ҳар томондан ўраб олингандек, сиз учун бошқа чиқиб кетиш йўли йўқдек туюлади ва бирдан қаршингизда янги, умуман сиз кутмаган йўл очилади.

Довуднинг калитига эга бўлганнинг Ўзи бу йўлни очади. Агар сиз бирор марта Рейн дарёси бўйлаб пастга қараб юрган бўлсангиз, бу буюк дарёнинг боши билан унинг ёнидаги кетма-кет келаётган кўлларнинг ўхшашлигини эҳтимол пайқаган бўлсангиз керак.

Олдиндан ва орқадан сизнинг кемангиз катта қояли деворлар ёки узумзорлар билан қопланган дарё бўйидаги баландликлар ўртасида ўраб олингандек намоён бўлади. Лекин мана, у муюлишда бурилади ва тўсатдан ўзининг бутун чиройи билан яна олдингизда тиниқ кучли оқим олға интилади.

Худди шу нарса Каломни синчковлик билан ўрганганда ҳис қилинади. Кўпинча у беркдек, уни тушунишнинг иложи йўқдек туюлади, бироқ ибодат бизнинг кемамизни узоқроққа ҳайдайди, у янги сувларга чиқади.

Ҳақиқатнинг тиниқ кенг оқими унинг олдида пайдо бўлади ва уни қабул қилади. Ибодатимизда қатъийлигимиз ва унга умидимиз учун бу етарли пойдевор эмасми? Пармангни қатъийлик билан тошли жойга қарат, ибодат билан иложи борича унга чуқурроқ кириб бор ва тирик сувнинг оқими Каломнинг тубидан оқиб чиқади.

“Тирик сув”ни олиш шунчалик осон экан, ким яна ташналикдан қийналишда давом этишни хоҳлайди? Энг яхши ва энг ҳурматли одамлар доим ибодатни ўз ваъзига тайёргарликнинг энг муҳим қисми, деб ҳисоблаганлар.

Бир биродаримиз ўз тингловчиларига якшанба кунлари ўзи қийинчилик билан тайёрлаган ваъзини бериш учун у ҳеч қачон олдиндан жиддий фикр юритмасдан ва ибодатсиз ваъз билан чиқмас эди.

Бир марта бизнинг суҳбатимиз мавзуси шунга тақалганда, унинг ўзи бу қоидаси ҳақида бизга гапириб берган эди. Ундан минбарга чиқишдан олдин тайёргарлик ҳақида қандай ўйлашини сўраганларида, у Чиқиш китоби 27 боб 20 оятдан эслатганди.

Бу оятда шундай дейилади: муқаддас жойга “чироқпоя учун энг сифатли зайтун мойи”. Бироқ унинг ибодатдаги ғайрати яна ҳам кучлироқ эди. У минбарга чиқишидан олдин ибодат қилишдан тўймас эди. У Худога бўлган севги билан тўлиб-тошган эди. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top