2:48

Шахсий ибодат 04

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, бизнинг ваъзимиз ҳис қилган ва ҳақиқатдан ҳам ўзи бошимиздан кечирган таассуротларнинг ҳақиқий етказувичиси бўлиши керак.

Ҳурматли биродарлар, ҳар қандай иш ҳар доимгидек дастлаб ўзини, бу ишга ва ўзининг қалбини тайёрлашдан бошланади. Бизнинг хоналаримиз деворлари кўпинча ибодатларимизнинг ва кўз ёшларимизнинг ҳамда нолаларимизнинг гувоҳлари бўлиши керак.

Ҳар бир ваъзхон Муқаддас Каломдан бошқа китобларни ҳам тез-тез ўқиб туриши керак. Ибодат сизни ваъз қилаётганингизда ҳам қўллаб туради. Худо билан суҳбатдан бошқа ҳеч нима сизни одамларга панд-насиҳат қилишга мойил қила олмайди.

Худодан Ҳақиқатни ўзига ялиниб-ёлвориб олган кишидан бошқа ҳеч ким одамларга ҳақиқатни билиш хақида таълим бера олмайди. Аллейн ҳақида шундай ҳикоя қилишади: “У ваъзда ва ибодатда ўзининг бутун қалбини тўкиб соларди.

Унинг илтижоси ва панд-насиҳати шунчалик самимий, шунчалик ҳаётий ва шундай муқаддас масиҳийча саъй-ҳаракатга тўла эдики, ўз тингловчиларини бутунлай ўзига тортарди; у уларга муҳаббат билан товланиб турарди, шунинг учун энг тошбағир юраклар ҳам эриб кетарди”.

Агар унинг ўз қалби тирик Худо билан қайноқ, ибодатли муносабати билан эримаганда, у ҳеч қачон юракларни эритишнинг бу қудратли кучига эга бўлмаган бўларди. Қалбни ҳақиқий эгаллайдиган, енгадиган сўзда ҳеч қандай қалбакилик йўқ, лекин самимий ҳиссиётлар кўп.

Бундай сўз фақат ибодат натижаси бўлиши мумкин. Ҳеч қандай сўзамоллик қалбнинг сўзамоллиги билан тенглаша олмайди ва унга ҳеч бир мактабда ўрганиб бўлмайди, унга фақат Масиҳ хочи тагида ўрганиш мумкин. Сиз инсонлар сўзамоллигига мутлақо ўрганмаганингизда, лекин осмондан тушган муҳаббат билан тўлиб-тошганингизда яхшироқ бўларди.

Квинтилиан, Цицерон ва Арастуларнинг бутун сўзамоллигига эга бўлгандан кўра сизда ҳаворийларнинг муҳри бўлгани яхшироқ бўларди. Ибодат балки инсонларнинг тушунчаси бўйича сизни сўзамол қилмайди, лекин у ҳақиқат сўзамоллигини бериши мумкин, чунки сиз қалбдан гапирасиз.

Ахир бу энг яхши сўзамоллик эмасми? У кўкдаги оловни сизнинг қурбонгоҳингизга туширади ва сизнинг қурбонлигингиз Худога ёқимли эканлигини буларнинг ҳаммасига исботлаб беради. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top