3:00

Фол ҳақида тушунча 01

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, бугунги мавзумиз кўпчилигимиз қачонлардир, айримлар ҳозир ҳам амалга ошириб келаётган хатоларимиз ҳақидадир. Азизлар, бир художўй одамнинг олдига фолбин аёл келиб: “Келинг сизга фол очиб кўяй. Бахтингиздан очайми ёки тахтингиздан очайми?” — деб сўрабди.

Имонли одам рози бўлибди. Фолбин аёлдан тақдири ҳақида билиб олгач: “Келинг, энди мен сизнинг тақдирингизни айтаман”, — дебди художўй инсон. Фолбин аёл ҳам ўзининг тақдирини билишга рози бўлибди.

Имонли одам фолбинга: “Қўлингизни очинг ва қўлингиздаги иккита чизиққа қаранг. Чизиқнинг биттаси дўзахга олиб боради, иккинчиси эса жаннатга олиб боради”, — дебди ҳазил қилиб.

Азизлар, биз эшитган ҳикоя ҳаётий воқеадир. Бир томондан қарасангиз, кулгили туюлади. Чунки фолбин аёл ҳам ўзининг тақдири ҳақида қизиқади-ку. Одамларга фол очавериб, ўзимнинг тақдирим нима бўлади, деб ўйлаган бўлиши мумкин фолбин аёл.

Албатта, фолбин аёл ҳамма нарсани биладиган Худо эмас-ку. Фолбин келажакни, инсоннинг тақдири нима бўлишини ҳам билмайди. Фақатгина Парвардигор ҳамма нарсани билгувчи Зотдир.

Охират қачон бўлиши ҳам фақат Ҳақ Таолога маълумдир. Шундай экан, азиз тингловчи, келинг фол, жодугарлик ҳақида фикр-мулоҳаза қиламиз. “Фол” сузининг маъноси – ҳаётни кенгроқ маънода тушунишдир.

Аммо, жодугарликни бундай тушуниш тўғри бўлармикан? Мукаддас каломда Тангри Таоло пайғамбарларга Ўз иродасини билдириб ваҳий берган. Пайғамбарлар бу ваҳийларни халққа етказган.

Лекин, фолбинлар асло пайғамбар эмаслар. Улар шунчаки, мўмай пул ишлаш учун фолбинлик билан шуғулланадилар. Парвардигор Муқаддас Каломида: “Жодугарларни тирик қолдирманглар,” — деб огохлантиради.

Яъни Худога имон боглаган халк орасида, танлаган яҳудий халқи орасида фолбинлар, жодугарлар бўлмаслиги керак. Уз навбатида фолбинлик гуноҳ эканлигини бошқа халқларга тушунтириши яҳудий халкининг бурчи бўлган эди.

Аввало бошкаларга тушунтириш ҳар бир инсоннинг бурчидир. Худованди Карим фолбинликни бутунлай қоралайди. Бу Худонинг олдида жирканч гуноҳдир. Ҳар қандай гуноҳ қилаётган инсонни эса Худованд жазолаши муқаррар.

Демак, фолбинлик билан машғул инсон бу огоҳлантиришни эшитиб, фолбинликни тўхтатиши ва фолбинларнинг гуноҳи учун ҳам хочда қон тўккан Ҳазрати Исодан кечирим сўраб, Унга ўз ҳаётини топшириши лозим. Ўз навбатида, ўз тақдирини билиш учун фолбинга мурожаат килаётган инсон ҳам Яратганга карши иш килаетган бўлади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top