3:24

Фол ҳақида тушунча 03

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азиз биродарлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, гуноҳ қилаётганлар, фолбинлик билан шуғулланаётганлар ва фолбинга бораётганлар дўзахга бориш учун тириладилар.

Чунки улар Худодан эмас, гуноҳкор одамдан, шайтондан мадад сўраб Яратганнинг қаҳрига учрайдилар. Ҳазрати Исога ишонган инсонлар эса жаннатга бориш учун тириладилар. Муқаддас Каломда Исо Масиҳга ишонганларга умид берадиган шу сўзларни ўқиймиз:

“Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради”. 1- Коринфияликларга мактубининг 6-боби 14 ояти. Бундан ташқари 1-Коринфияликларга мактубининг 15-боби 22 оятида: “Масиҳнинг фарзанди бўлганлар тириладилар,” — деб ёзилган.

“Зотан бир марта ўлиш ва ундан кейин ҳукм қилиниш инсонларнинг тақдиридир. Шунингдек, Масиҳ ҳам инсонларнинг гуноҳларини Ўз бўйнига олиш учун бир марта қурбон бўлди. Лекин У иккинчи марта дунёга келганда, яна шу гуноҳларни ювиш учун эмас, балки Ҳазрати Исони кутаётганларга нажот келтириш учун осмондан тушиб келади”. Ибронийларга мактубининг 9-боби 27 ва 28 боблари.

Азизлар, Парвардигорнинг Каломи Ўзгармасдир. Ҳақ Таолонинг Муқаддас Каломини хеч ким ва ҳеч қандай куч ўзгартира олмайди. Барҳаёт Худо Ўз сўзида шундай дейди: “Бу китобнинг башоратли каломларини эшитувчи ҳар бир кишига шаҳодатим шу: кимда-ким буларга бирор нарса қўшса, Худо бу китобда ёзилган балоларни унга гирифтор қилади.

Кимда-ким бу китобда башорат қилиб айтилган сўзлардан бирор нарсани олиб ташласа, Худо уни бу китобда ёзилган ҳаёт китобидан ва муқаддас шаҳардан маҳрум қилади ”. Ваҳий китоби 22-боби 18 ояти.

“Барҳаёт Худонинг қўлига тушиб қолиш даҳшатлидир!” Ибронийларга мактубининг 10-боби 31 ояти. Муқаддас Каломдан шу огоҳлантиришни эшитар эканмиз, биз инсонлар ҳар бир қадамимизни ўйлаб босишимиз керак.

Фолбинларга боришга нуқта қўйиш лозим. Фолбинларнинг охирати даҳшатли бўлади. Фолбинлик, жодугарлик одамларнинг турмушини бузади. Уларни алдайди, ёлғон бўҳтонларга ишонтиришга ва Худога карши иш килишга ундайди.

Ҳақ Таолонинг Каломида шундай айтилган: “жодугарлар бўшлиқни кўради ва ёлғонни башорат қиладилар”. Иезекиль китобининг 13-боби 6 ояти. Ана шу фолбинларнинг ёлғони туфайли канчадан-канча ёш оилалар бузилиб кетганининг гувоҳи бўлганмиз.

Жодугарларнинг қилмиши туфайли канчадан-канча одамлар жинга чалиниб азоб чекаяпти. Бу борада кўплаб ҳаётий мисоллар келтириш мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top