2:51

Калом орқали яратилиш 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг Хушхабари бизга Худонинг кимлиги ва қанақалигини очиб беради.

Бу Хушхабарни режалаштирган Худо бутун борлиқнинг Ҳукмдори ва Яратувчиси бўлгани учун бу Хушхабар алоҳида аҳамиятга эга. Мана шу Хушхабар орқали Худо бизга яратилишнинг ҳамда бутун коинотнинг маъносини очиб беради.

Ибтидо китобининг 1 ва 2 бобларидаги яратилиш ҳикояси бизга бутун борлиқнинг ва барча мавжудотларнинг яратилиши ҳақида айтиб беради, ҳамда барча мавжудотларнинг ўзаро муносабатидан бизни хабардор қилади.

Яратилган мавжудотлар бир-бирига қандай муносабатда бўлиши кераклиги уларнинг қандай мақсадда яратилганига боғлиқдир. Мана шу муносабатлар гуноҳ туфайли чалкашиб кетган, энди мана шу муносабатларни қайта ўз ҳолига қайтариш Хушхабарнинг энг асосий мақсади, юраги бўлиб, Худо мана шу ишни амалга оширяпти.

Муқаддас Китобдаги яратилиш ҳикояси ҳозирги замондаги одамларнинг ғашини келтиради, чунки улар жавоб берилиши зарур бўлган саволларга жавоб беришни хоҳламайдилар.

“Худо борлигини қандай била олишим мумкин?” деган савол туғилади. Худо қаердан пайдо бўлган? Азалдан олдин нима бўлган? Дунёда ҳаётнинг ўзи қандай бошланган? Худо ҳеч нарсадан қандай ярата олади? Абадиятнинг маъноси нима?

Улар шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб беришни истамайдилар. Биз эса, Муқаддас Китоб бу масалалар ҳақида нима дейишини билиб олишга чин дилдан ҳаракат қилишимиз керак.

Муқаддас Китобдаги бир қанча оятлар яратилиш ҳақида гапирса-да, бизнинг энг асосий манбамиз Ибтидо китобининг 1 ва 2 бобларидир. Муқаддас Китобда Худо Ўз Каломи орқали яратади, деб айтилган, бу қандай маънога эга? Янги Аҳдда бу нарса бир неча марта айтиб ўтилган.

Эски Аҳднинг моҳиятини тушуниш учун оятлар муҳим аҳамиятга эга. Шунга қарамай, биз Эски Аҳд матнини унинг яҳудий контекстида текшириб ўрганишимиз муҳим. Яратилиш ҳақидаги Худонинг ваҳийсини энг аввал кимга берилганини биз аниқ билмаймиз. Ибтидо 1 ва 2 боблар ҳозирги тузилишида қачон ёзиб қолдирилгани ҳақида эса ҳали баҳслар боряпти.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top