Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна омонликда учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз дўстлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўз шогирдлари билан бўлган охирги суҳбатларидан бирида самарали хизматнинг муҳимлиги ҳақида гапирган эди.
У “Мен ҳақиқий токман, Отам эса Боғбондир. Мен ток, сизлар новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар”, – деди Юҳанно мактубининг 15- боби 1 оятидан 5 оятигача бўлган жойларида.
Раббимиз Исо, инсон ва Муқаддас Руҳнинг ўзаро муносабатини ва мулоқотининг муҳимлик сабоғини бериш учун, ток мисолини ишлатган эди. Исонинг шогирди ўз ўқитувчисига ўхшаган бўлиши керак.
Агар биз Муқаддас Руҳга итоаткор бўлсак, У бизда руҳ мевасини ўстиради. Руҳнинг ҳосили атрофимиздаги дунё ҳаётимизда Исони кўра олиши учун, Масиҳ тавсифини бизда акс эттирилишидир.
Токда шохлар новдасиз яшай олмайди, новдага эса мева келтириш учун шохлар зарур. Исо Ўз шогирдларига У Отасини дунёга зоҳир қилиш учун келганлигини гапирарди.
Исо ердан кетаётганида эса, Муқаддас Руҳни юборишини ваъда қилган. Муқаддас Руҳ уларга Исони зоҳир қилиши керак бўлган. Исо Отани кўрсатиш учун инсон қиёфасига киргани каби, худди шундай Муқаддас Руҳ имонлининг ҳаётида бўла туриб, дунёга Исо Масиҳнинг тимсолини олиб боряпти.
Ҳаворий Павлус Коринфликларга мактубида ёзган: “Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар, қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар.
Шунинг учун баданингиз билан Худони улуғланглар… ” 1-Коринфликларга мактуби 6 боб 19 ва 20 оятлар. Сиз ушбу дарсда Муқаддас Китоб масиҳийнинг ҳаётида Муқаддас Руҳ меваси ҳақида нима деяётганлигини ва ўз ҳаётингизда доимо Худони эъзозлаш учун, Муқаддас Руҳ кучида қандай ўсиб бориш ҳақида ўрганасиз.
Мева келтириш тамойилига амалий ва руҳий мисол келтиришни Руҳнинг мевасини санаб ўтишни ва унинг Масиҳ тавсифи билан бўлган ўзаро муносабатини тушунтиришни ҳосил келтириш шартларини ва ҳосил келтирмаслик натижаларини баён этишни самарали ҳаётнинг муҳимлигини ва шахсий ҳаётда Муқаддас Руҳ мевасини яна кўпроқ намоён бўлишининг заруратини англаб олишни тушуниб оласиз.
Шу орқали руҳий ҳаётингизда аста-секин ўсиб бораётганингизни ҳис этасиз. Бунда албатта, биродарларингизнинг ибодатлари сиз учун катта ёрдам беради. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.