MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, сиз учун яна уз мавзуларимиз орқали хизмат қилаётганимиздан беҳад хурсандмиз. Азиз дўстлар, кечирим – кимнингдир хатти-ҳаракатига чидаб юриш дегани эмас, бу ёвузлик билан рози бўлиш ҳам дегани эмас.

Кечирим – бир зумда бўлиб ўтадиган жараён ҳам эмас. Бу онгли равишда бўлган танлов, ўз хоҳиши билан бўлган қарор. Худо, кечирим бизнинг қўлимизда бўлгани учун, биздан кечиришимизни сўрайди ва У биздан ҳеч қачон имконсиз нарсаларни талаб қилмайди.

Лекин биз кечирим беришга қийналамиз, чунки бу бизнинг адолат ҳақида бўлган тушунчамизга тескари. Бизни хафа қилган одамга дарров жавоб қайтаришга ҳаракат қиламиз. Лекин Худонинг каломида айтиладики, қасосни Худога қўйиб бериш керак. Римликларга мактубининг12-боби 19 ояти. Азиз дўстлар, “Нима учун хафачилик шундай қолиши керак?”- деб ўйлаймиз. Йўқ, хафачилик шундай қолмайди, фақат жазосини бизлар эмас, Худо беради!

Агар бизни хафа қилган одамни кечирмасак, бизни олдин хафа қилганини ўйлаб қийналаверамиз. Лекин бу оғриқдан фақатгина кечирмаслик мухитини ёпиб қўйибгина қутулиш мумкин.

Биз фақатгина хафа қилган одам учун кечирмаймиз: биз буни шунингдек ўзимиз учун ҳам қиламиз. Кечирим беришнинг муҳимлиги биз хафа қилган одам билан бўлган муносабатимиздан келиб чиқмайди: аксинча бу бизнинг Худо билан алоқамизга асосланади!

Кечирим бериш — бу бошқа одамнинг гуноҳи туфайли қийналишга тайёр бўлишдир. Кечириш, ҳам шунингдек осон иш эмас: бошқалар қилган ёмонлик учун биз тўлов тўлаймиз. Лекин бошқалар қилган гуноҳларнинг оқибати билан яшашимизга тўғри келади – хоҳлаймизми буни ёки ёқми.

Биз фақат танлаймиз: бағритошликда яшашми ёки кечирим бериб, яъни эркин бўлишми. Исо худди шундай бизни кечирган, гуноҳларимизни Ўзига олган. Ҳар қандай ҳақиқий кечирим ўзи билан азобларни олиб келади. Чунки бошқа одам қилган гуноҳи оқибатининг қандайдир бир қисмини сезмасдан, кечириш мумкин эмас. Бу ярашиш дегани ҳам эмас.

Кечирим менинг ичимда, ярашиш эса иккита одамниг орасида бўладиган нарсалардир. Ярашиш, муносабатни тиклаш — бу ҳам танлов. Кечирим бериш — бу одамга ишониш дегани эмас, бу бошқа нарса. Кечирим бериш — бу мисол учун, бирон-бир одам мени хафа қилиб юрагимни оғритди. Шу пайтда Худо хафа қилган одамнинг айбини унинг виждонига қўяди, мен ҳам айбни ёки хафагарчилигимни шу одамга юклайман.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясаймиз, бизнинг электрон почтамизнинг манзили: dilkash@najot.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top