MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, сиз азизлар билан ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, хафа бўлган одам, кечирим бермаслиги орқали, уни хафа қилган одам билан ҳиссий ва руҳий боғлиқ бўлиб қолади.

Бундай норозичиликлар хафа бўлган одамнинг ҳиссиётига оғриклар келтиради. Бу боғликлик, тобелик масофага карамайди. Хафа қилган одам қанчали узоқ бўлмасин, “оғир юк” ўзидан-ўзи йўқ бўлиб кетмайди, токи сиз кечирим бермаганингизча.

Шундай қилиб, Худонинг Каломига бўйсуниб, хафа бўлган одам ўзи биринчи қадамни босиши керак. Кечирим бериш — бу хафагарчиликнинг оғриги билан яшашга рози бўлиш ва бу оғриқни Худога, мени мустаҳкамлаб, мен учун яхшиликка ишлатиши учун ишониб топширишдир.

Кечирим бермасликнинг оғриги, оғирлиги билан яшагандан кўра, кечиримнинг эркинлиги билан яшаган яхшироқдир! Мен ўз онгимда, тасаввуримда хафа қилган одамдан унинг айбини, ундан олиб, у қилган иши учун айблаш ҳуқуқимдан воз кечаман.

Кейин мен айбни, оғриғимни, мени хафа қилган одам ва қасосни ибодатда Худонинг қўлига топшираман. Кечирим бермаслик — қарамақаршилик пайдо бўлишига олиб келади.

Пайдо бўлган қарамақаршилик эса менинг ҳис-туйғуларимни, онгимни бошқаришни бошлайди. Агар мен бошқа одамни хукум қилсам, мен унга ўхшаш бўлиб қоламан. Менинг ота-онам қанақа бўлган, мени писанд қилмай, доимо ўз ҳукумронлигини ўтказганми?

Қанчали кечирим бермаслик кучли бўлса, шунчалик қарамақаршилик ҳам кўпаяди. Ўзимизнинг ҳукум қилишларимиз билан биз қасамлар ҳам ичишимиз мумкин, бу одамнинг ичидан, қалбидан чиқадиган нарса.

Балким бизга кимдир: «Оғзингни ёп, жим бўл»- деб бақирган, ва биз ўз-ўзимизга қасам ичганмиз: «Энди мен ҳеч қачон йиғламайман!»- деб. Шунда шу жойда одамнинг ривожланиши тўхтаб қолади.

Қасамёдлардан бири: «Мен ҳеч қачон унга ўхшамайман!», эҳтимол шуки, мен худди шундай бўламан. Бундай қасам ичишлар хукум қилишнинг натижасида келиб чиқади. Шу пайтда тавба қилиб, бундай қасамёдларни бузиш керак.

Исодан бу сўзлардан озод қилиши ҳақида сўраш керак. Яна биз ҳукум қилиш билан нима қиламиз? Кечирмаслик — аччиқ томирлар пайдо бўлишига олиб келади. «Хамма эркаклар шунақа, хамма аёллар ҳам, деб айтишимиз мумкин».

Менда ички қасамёдларим борми? Аччиқ томирли ҳукум қилишлар борми? Кўпинча биз бу нарсаларни ёшлигимизда қилган бўлишимиз мумкин, ва хозир фақат меваларини кўрамиз. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top