MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна мавзуларимиз орқали бўлсада учрашаётганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз дўстлар, нима учун биз кечирамиз? Чунки Масиҳ бизни кечирди.

Осмондаги Отамиз “биз Унинг олдида солиҳ бўлишимиз учун гуноҳ қилмаганни бизнинг гуноҳларимиз учун қурбонлик қилиб берди”. Бу ҳақида 2 Коринфияликларга мактубининг 5-боби 21 оятидан ўқиб кўриш мумкин.

Шунақа кечирим адолатдан эканми? Ҳа, чунки бу хочда оқланган. Демак, чин юракдан кечирим бериш учун нима қилиш керак экан? Аввалом бор биз хафа бўлганимизни тан олишимиз керак.

Олдин етқазилган ҳиссий шикастни эсламасак, кечирим тўлиқ бўлмайди. Афсуски, кўп масиҳийлар хафа бўлганларини юракларида чукур яширишади ва шу билан Худо олиб ташашига йўл қўишмайди.

Кечирим очиқчасига бўлиши шарт. Худодан ибодатингизда кечирим беришингиз керак бўлган одамларни эслатишини сўранг ва ибодат пайтида умуман унутуворган одамларни эсласангиз ҳайрон бўлманг.

Кўпинча, одамларнинг 95 фоизи ота-онасини эслайди. Иккинчи, кўпинча кечиримга муҳтож бўлган, шахс – бу “мен”. Нимага? Чунки биз ўз муаммоларимизда Худони айблолмаслигимиздан, ўзимизни айблашни бошлаймиз.

Бундан кейин сўнги ибодатни овоз чиқариб айтинг: “Осмондаги Отажон! Худоим Сенинг чексиз илтифотинг, мулойимлигинг ва сабринг учун раҳмат, чунки Сенинг мурувватинг туфайли мен тавбага келдим.

Менга қарши гуноҳ қилган одамларга худди шундай муомала қилмаганлигимни тан оламан. Бунинг ўрнига мен юрагимда хафачиликни ва жаҳлни сақлаб юрдим. Илтимос, мен кечирим бермаган одамларни эслат, токи мен уларга кечирим берай.

Шу билан бирга мен хафа қилган одамларни ҳам эслат ва менинг айбимни кўрсат, токи мен улардан кечирим сўрай. Исо Масиҳ номидан. Омин.” Сизни қандайдир хафа қилган одамларнинг рўйхатини тузинг.

Хоч ҳақида ўйланг. Агар Худонинг бизга берган кечиримини қабул қилиб, тушунсак, биз ўзимиз ҳам кечирим беришимиз осон бўлади. Сизни хафа қилган одамнинг айбини ҳеч қачон унга эслатмасликка қарор қилинг. Бу сизнинг хочингиз. Аммо бу билан бирга сиз гуноҳ қилаверсин деганингиз эмас.

Биз гуноҳга қарши туришимиз керак. Қачон кечирим беришга хоҳишим бўлади деб кутиб ўтирсам, унда мен ҳеч қачон кечирмайман. Мен шайтон бераётган фикирларни қувиб, кечирим беришга қарор қилганимдан кейин ҳис-туйғуларим пайдо бўлади.

Тузган рўйхатингизни олиб, ҳар битта одам учун алоҳида ибодат қилинг. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top