3:15

Юсуф ва акалари 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз тингловчи, сизга савол билан мурожаат қилишга рухсат этинг.

Нима учун ер юзида ёвузлик бор? Нима учун одамлар бир-бирига ёвузликни раво кўришади? Ёвузлик қаердан пайдо бўлган? Азиз тингловчилар, биз шу саволларга жавоб беришга ҳаракат қиламиз ва Таврот китобидаги Иброҳим пайғамбар ва унинг авлоди тарихини баён қилишда давом этамиз.

Бу ҳикоямиз Ёқубнинг ўғли Юсуф ҳақидадир. Худодан Исроил деб ном олган Ёқуб, отаси мусофир бўлиб яшаган Каньон юртига қайтиб келади. Ёқуб қарилик дамларини шу ерда ўтказа бошлайди.

Хотинлари-ю бола-чақаси у билан бирга бўлади. Ёқубни энди нима ҳам ташвишлантиради? Худованди Карим ваъда этган бойликка эга бўлган бўлса, бундан ташқари, у акаси Эсов билан ярашиб ҳам олди.

Албатта, Парвардигор акаси Эсовнинг қалбини юмшатди, уни қасос олиш фикридан қайтарди. Энди Ёқубнинг қиладиган энг муҳим иши, Яратган Эгамга янада кўпроқ сажда қилиб, Унга яқинлашиш.

Доимо Худонинг ҳузурида бўлиш. Ҳақ Таолога итоат қилиб, унинг амрларини бажариш бўлган. Кексайиб қолган Ёқуб ота-боболари Иброҳим, Исҳоқ олдига равона бўлиш ҳақида ҳам ўйлай бошлагандир.

Яшаб ўтган ҳаётини бирма-бир хаёлидан ўтказиб, нимани тўғри қилди-ю, нимани нотўғри қилгани ҳақида фикр юрита бошлаганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Ёқуб каби барча кексайиб қолган боболаримиз “ўтган кунларини” хаёлидан ўтказади.

“Қари билганни пари билмас” деганларидек, кексалар донолик, яхши ва ёмонни ажрата билишда кўпроқ тажрибага эга бўладилар. Ёқуб ҳам бошидан ўтказган кунларини хаёлидан ўтказар экан, гуноҳ қилганини эслаб афсуслангандир.

Худо билан учрашган дамларни эслаб қувонган бўлиши ҳам мумкин. Ахир, Ҳақ Худо билан учрашиш нақадар қувончли воқеа. Шундай қувончни ҳис этган Ёқуб энди Эгамнинг ҳузурига боришга тайёргарлик кўраётганди.

У Оллоҳга дуо қилишга чин юракдан киришган. Чунки дуо қилиш барча учун жуда муҳим. Кексалар учун эса янада муҳимроқ. Забурнинг 70 саноларида кексалар қандай қилиб дуо қилишлари кўрсатилган:

Эй Худо, мен қартайганимда ҳам, сочимга оқ тушганда ҳам мени тарк этма,токи шу наслга Сенинг қудратингни баён этай, келажак авлодга эса ботирлигингни эълон этай! Забурни ёзган инсон Ёқубдан кейин яшаб ўтган бўлсада, уларнинг армонлари бир-бирига ўхшаш. Иккаласи ҳам Парвардигор уларни ташлаб кетмаслигини илтижо қилади. Фарзандларига Қудратли Худонинг мўъжизаларини айтиш ва ўргатиш Ёқубнинг ва Забур муаллифининг асосий мақсади бўлган эди. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top