2:55

Худо билан бирга яшаш 02

MP3

Муқаддас Китобдан Валтасар исми барчамизга яхши таниш бўлса керак. У катта байрам қилиб шароб ичиб қаттиқ маст бўлди. Маст ҳолатда у Қуддусдан келтирилган, тилла ва кумуш идишларни олиб келишни буюрди.

У маъбадда Худо олдида муқаддас хизмат учун мулжалланган идишларни бадном қилди. У ўз хизматкорлари билан тахқирлаб мазах қилиб турган пайтда, бир қўл пайдо бўлиб қўйидагиларни ёза бошлади.

“Сен тарозида тортиб кўрилиб, жуда ҳам енгил деб топилдинг.” Шоҳ шу заҳоти ўзига келиб, ранги оқариб кетди у фалаж бўлиб қолгандай оёқ қўллари титраб кетди. У ўз ёнига фолбинлар ва маслахатчиларни чақирди.

Улар унга девордаги ёзувларни изоҳлаб беришлари керак эди. Лекин уларни барчасини қўрқув қамраб олди. Шу тундаёқ халдейларнинг шоҳи Валтасар ўлдирилди.

Азизлар, бу ҳақида Дониёр китобининг 5 бобидан ўқиб олишингиз мумкин. Бечора Валтасар, сен Худосиз ва Худога қарши гўзал, оромижон,бахтли ҳаётни ўйлар эдинг. Худди у каби ҳар бир гуноҳкорнинг бир куни девордаги ёзувга кўзи тушиши керак.

Деворда эса “Сен тарозида тортиб кўрилдинг ва жуда ҳам енгил деб топилдинг” -деган сўзларни ўқиши лозим. Азиз дўстим, ушбу деворда битилган сўзларнинг чуқур маъноси бордир.

Гуноҳнинг самараси: муаммо, саросималик, нопок виждон, ва охири ноумид ўлимдир. Дунёдаги барча ўғрилар бир куни қўлга тушиб қолишдан қўрқиб яшайдилар, улар ўзларининг нопок ишлари ошкор бўлиб қолишларидан қўрқишади.

Азизлар, ахир бу қандай ҳаёт: доимо кимдандир яшириниб, қўрқув билан яшаш, ҳақиқатга тик кўз билан қарай олмаслик, ахир бундай яшаш жонга тегмайдими? Бундан ташқари ҳар бир спиртли ичимлик истимол қилувчи ёки гиёҳванд бир куни ўз қилмишларининг қурбони бўлади.

У ўз ҳаётида ёлғизликни камроқ хас қилиш учун ўз қилмишларини такрорлайверади. Ёлғизликни эса Худованд енга олади аслида. Худованд хеч биримизни ёлғизлатиб қўймайди.

Фақатгина У билан дўст бўлишимиз зарур. Шайтон доимо инсонларга, бирданига Худодан узоқлаштирувчи гуноҳларни қилиб кўришни таклиф қилади. Шундай гуноҳлардан яна бири, у кимларгадир шахвоний хирсларини қондириш учун гуноҳ йўлларни кўрсатади.

Бунинг оқибатида эса қанча оилалар бузилиб кетади. Инсонинг ўзи эса гуноҳкор бўлиб қолаверади. Бундай гуноҳдан эса ҳар биримизни Худованд қутқара олади. Худованд ҳар биримизнинг ёлғиз умидимиз. Худованд билан яшаш — энг бахтли ҳаётдир. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, ҳозирча сизлар билан хайрлашамиз, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top