2:56

Муносабат 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Ҳурматли дўстим, қачондир уятли иш қилинса, ҳар доим муносабат бузилади. Уялгани учун одамлар бир-биридан узоқлашади.

Муносабатни тиклаш учун гуноҳ қилган одамлар тавба қилиб, қилган хатосини тўғирлашлари керак. Кимга қарши гуноҳ қилинган бўлса, ўша одамнинг обру-эътиборини тиклаши керак.

Азиз дўстим, сиз қачондир нимадандир уялганмисиз? Албатта ҳаммамиз уятли иш қилганмиз. Агар иккита киши орасида уятли иш қилинган бўлса, ўша одамларнинг муносабатларига қандай таъсир қилади? Мен ўн саккиз ёш бўлганимда мактабдаги синфдошларим билан саёҳат қилганимда бир кун кечаси маст бўлиб юрдим.

Менинг ўқитувчим мени кўриб қолди ва кейинги куни ўз хонасига чақирди. У мендан: «Кеча пиво ичиб маст бўлдингизми?» — деб сўради. Мен эса унинг юзига қараб ёлғон гапирдим, яъни йўқ, деб жавоб бердим.

Аслида мен маст бўлганимни у билар эди. Ўз кўзи билан мени кўрган эди. Мен ҳам у мени кўриб қолганини билар эдим, аммо жазодан қочиш учун унга ёлғон гапирдим. Шундан кейин бизнинг муносабатимиз ёмонлашиб кетди.

Мен ундан уялдим ва унинг юзига қарай олмадим. У менга ишона олмади ва мен билан гаплашишни хоҳламади. Азиз дўстим, Худо билан муносабатимиз ҳам ҳудди шундай. Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳақида кўп бора эшитганмиз.

Худо уларни яратгандан кейин улар жаннат боғида яшар эдилар. Худо уларга фақат битта бўйруқ берди: «Сен бу боғнинг ҳар бир дарахтидан еявергин. Фақат яхши ва ёмонни билиш дарахтидан ема.

Чунки ундан еган куниёқ ўласан,» — деб Худо Одам Атога айтди. Лекин Одам Ато ва Момо Ҳаво Худога қулоқ солмай, худди шу дарахтдан еганлар ва бу билан дунёга ўлим кириб келди.

Одам Ато ва Момо ҳаво ўша дарахтдан еганидан кейин улар Худодан уялиб яширинишди. Шу тариқа уларнинг Худо билан муносабатлари бузилди. Улар Худонинг юзига қарай олмадилар ва Худо уларни жаннат боғидан ҳайдаб юборди.

Улар биттагина гуноҳ қилгани учун Худо уларни жазолаши керак эди. Сиз ва мен биттадан кўпроқ гуноҳ қилганмиз. Биз ҳам Худога қарши гуноҳ қилиб Ундан узоқлашганмиз ва муносабатимиз бузилган.

Демак, қандай қилиб Худо билан муносабатимизни тиклашимиз мумкин? Энг аввало биз қилган гуноҳларимиздан тавба қилишимиз керак. Айбимизни тан олиб Худодан кечирим сўрашимиз керак. Лекин барибир Худо адолатли бўлиши учун У қилган гуноҳимизни жазолаши керак.

Шу билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top